Latest news

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  10 02:29Левандовски масаласи ёпилди  1 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  1 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  5 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8

Тунги архив. №3 - Вальдеррама News

Тунги архив. №3 - Вальдеррама

Мозий юлдузлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


Бу галги қаҳрамонимиз Колумбия терма жамоаси афсонаси Карлос Альберто Вальдеррама бўлади.


Карлос Альберто Вальдеррама ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси
: 1961 йил, 2 сентябрь.
Туғилган жойи: Колумбия, Санта-Марта шаҳри.
Бўйи: 175 см
Позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Унион Магдалена" (1981-1983), "Мильонариос" (1984), "Депортиво Кали" (1985-1988), "Монпелье" (1988-1991), "Реал Вальядолид" (1991-1992), "Индепендьенте Медельин" (1992), "Атлетико Хуниор" (1993-1995), "Тампа Бэй Мьютини" (1996-1997), "Депортиво Капи" (1997), "Майами Фьюжн" (1998-1999), "Тампа Бэй Мьютини" (1999-2001), "Колорадо Рэпидз" (2001-2002)
Терма жамоадаги фаолияти: Колумбия (1983-1998)


Карлос Вальдеррама ҳақида гап кетганда аввало ушбу футболчининг ўзгача кўринишдаги соч турмаги тилга олинади. Вальдеррама нафақат соч турмаги билан, балки ўзининг ажойиб ўйинлари ва юқори маҳорати орқали минглаб мухлислар меҳрини қозонишга муваффақ бўлган.


Вальдерраманинг футболчилик фаолияти асосан Колумбияда кечган. Унинг дастлабки жамоаси "Унион Магдалена" ҳисобланади. Ушбу жамоа сафида қаҳрамонимиз уч йил тўп сурган. Вальдеррамани кейинги бекати Франция бўлади. "Монпелье" сафига ўтган Вальдеррама у ерда уч мавсум ўйнайди ва жамоанинг етакчи футболчисига айланади. Вальдеррама гол уришдан кўра, жамоадошларини голли вазиятларга чиқаришни, чиройли тўп узатмаларни амалга оширишни хуш кўрарди. Вальдеррамада майдонни кўриш, ўйинни ўқий олиш қобилияти жуда кучли бўлган.

Вальдеррама орада бир Испанияга ҳам кетади. У ерда "Реал Вальядолид" таркибига қўшилган қаҳрамонимизнинг ишлари унчалик юришмайди. Орада жароҳат ҳам унга панд беради.
Узоқ вақтни майдондан ташқарида ўтказиб юборган Вальдеррама ўз ватани Колумбияга қайтади. "Атлетико Хуниор" жамоасига ўтган Вальдеррама бу ерда ўзининг ёрқин ўйинларини кўрсатиб яна ўзининг аввалги спорт формасини тиклайди.



Вальдерраманинг энг яхши ўйинларидан бири бу 1990 йилги мундиалда Германия терма жамоасига қарши учрашувда бўлади. Айнан шу баҳсда Вальдеррама жамоадоши Фредди Ринконга чиройли ва аниқ тўп узатмани амалга оширади ва бу гол билан якунланади. Шу гол Колумбияни мағлубиятдан қутқариб қолиш билан бирга жамоани плей-офф босқичига олиб чиқади. Бу натижа эса Колумбия терма жамоаси тарихида ўша пайтдаги энг яхши натижа бўлади.

Вальдеррама Колумбия терма жамоасида жуда катта фигура, ҳақиқий етакчи бўлиб келган. Ушбу терма жамоанинг энг гуллаган даври Вальдерраманинг иштироклари билан боғлиқ.

Вальдеррама икки бор Жанубий Американинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлади.

Футболчи фаолиятининг сўнгги қисмини МЛСда, яъни АҚШда ўтказади. Бу орада эса Вальдеррама АҚШда бир марта йилнинг энг яхши футболчиси дея топилади.



Вальдерраманинг эришган ютуқлари
:

- Колумбия чемпиони (1993, 1995)
- Франция кубоги соҳиби (1990)
- Жаҳон чемпионати иштирокчиси (1990, 1994, 1998)

Шаҳсий ютуқлари:

- Жанубий Американинг энг яхши футболчиси (1987, 1993)
- МЛСда йилнинг энг яхши футболчиси (1996)



Бу эса ҳозирги 54 ёшни қаршилаган Вальдеррама. Қаҳрамонимиз айни пайтда ўзининг севимли жамоаси "Атлетико Хуниор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишламоқда

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика