Latest news

07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  5 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  3 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  10 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6

Тунда уйқу йўқ! News

Тунда уйқу йўқ!

Бундеслига қишки қисқа уйқудан уйғонмоқда.

Биринчи даврадан кейин юзага келган танаффус ниҳоясига етди. БайАренада бугун Бундеслиганинг иккинчи даврасидаги илк ўйинига старт берилади.

12 учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келаётган "Байер" ўз уйида пешқадам "Бавария"ни меҳмон қилади.

Bayer Leverkusen

Kevin Volland - 70'

1. Bundesliga . Round 18

12/01/2018, 23:30

3
:
1
Finished

Bayern Munich

Javier Martinez - 32', Franck Ribery - 59', James Rodriguez - 90'

Stadium: BayArena, 30210 spectators

Referee: Daniel Siebert

45'
90'
10'  Kevin Volland
15'  Karim Bellarabi
60'  Karim Bellarabi (Benjamin Henrichs)
65'  Dominik Kohr (Lucas Alario)
70'  Kevin Volland
70'  Kai Havertz
77'  Julian Brandt (Admir Mehmedi)
27'  Thomas Mueller
32'  Javier Martinez
42'  Rafinha
59'  Franck Ribery
59'  James Rodriguez
65'  Arjen Robben (Kingsley Coman)
79'  Franck Ribery (Sandro Wagner)
90'  James Rodriguez
90'  Thomas Mueller (Corentin Tolisso)

Қатарда мавсумнинг энг муҳим қисмига тараддуд кўрган "Бавария" сафида бугунги баҳс олдидан иккита йўқотиш мавжуд. Бунга қадар Нойер ва Тьяго Алькантара хизматидан фойдалана олмай келаётган "Бавария"га Леверкузендаги ўйинда Хуммельс ҳамда Левандовски ёрдам бера олишмайди. Мезбон жамоа "Байер"да ҳам йўқотишлар йўқ эмас. Хайко Херлихх бугун катта эҳтимол билан Карим Беллараби ҳамда Бенжамин Хенриксга таяна олмайди.

Турнир жадвали эътибори билан қараганда, "Байер" учун бугунги беллашув қиймати анча юқори. Чунки жамоа айни пайтда 28 очко жамғарган ҳолда 4-поғонада бормоқда. Улар иккинчи ўриндаги "Шальке"дан 2 очко кам жамғаришган. Агарда "доришунослар" бугун "Бавария"дан 3 очко олишни уддалашса, унда вақтинчалик бўлса ҳам пешқадамнинг энг яқин таъқибчисига айланишади.

Хайко Херлихх қўл остида "Байер" ажойиб ўйин кўрсатаётганини алоҳида эътироф этмоқ лозим. Жорий мавсумдан буён жамоа рулига ўтирган мутахассис "Байер"ни ўйинини яхши тарафга ўзгартира олди. Бу эса жамоа қайд этаётган натижаларда ҳам ўз аксини топмоқда. Ёшарган, иштиёқи баланд ҳамда жанговор жамоага айланган "Байер"нинг ҳужум чизиғи анча кучли. Айниқса Леон Бейли ва Юлиан Брандт каби ҳужумкор вингерларга эга жамоанинг қанотдан уюштирадиган тезкор ҳужумлари "Бавария"га етарлича ташвиш туғдириши мумкин.

Бундеслига турнир жадвали

"Бавария" эса қишни танаффусда жамоа учун зарур харидни амалга оширди. Яъни ҳужум чизиғи ёлғизланиб ва рақобатдан ҳоли қолган Роберт Левандовскига ҳақиқий рақобатчи топилди. Аниқроғи, "Хоффенхайм"даги ёрқин ўйинлари орқали Германия терма жамоаси эшигини очган Сандро Вагнер эндиликда ўзи тарбия топган жамоаси "Бавария"га қайтди. Бу харид "Бавария" ҳужум чизиғидаги танловларни бойитди ва эндиликда Хайнкес икки хил типдаги ҳужумчига эга. Левандовски техник жиҳатдан юқори даражадаги ҳужумчи бўлса, Сандро Вагнер ҳақиқий таран форвард саналади. Роберт Левандовски "Байер"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Демак Сандро Вагнер бугунги баҳсни асосий таркибда бошлаш учун асосий номзод.

Буёғига "Бавария"нинг асосий ҳужумчиси ким бўлади, деган савол ҳам катта интригани келтириб чиқариши мумкин. Сабаби, Юпп Хайнкес ўз таркибида доим таран ҳужумчи бўлишини истаган ва кўпроқ шундай типдаги ҳужумчи билан ўйнаган. Лекин шуни унутмаслик керакки, Левандовски кўп қиррали ҳужумчи.

Бугунги ўйин ҳар иккала жамоалар учун янги йилдаги илк расмий учрашув ҳисобланади. Табиийки жамоалар янги йилни яхши кайфиятда бошлашни исташади. Қайси жамоа ўз истагини амалда юзага чиқара олишини эса тунда бошланажак баҳсда гувоҳига айланамиз.

Ўзаро ўйинлар тарихи.
"Байер" ва "Бавария" жамоалари шу кунга қадар жами 55 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Шуларнинг 11тасида "Байер" ғалаба қозонган, 10 беллашувда дуранг қайд этилган ва 34 бор "Бавария"нинг қўли баланд келган.
Тўплар нисбати: 62-104, "Бавария" фойдасига.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, "Бавария" сўнгги бор Леверкузенда 2013 йили айнан Юпп Хайнкес қўл остида ғалабага эришган. Шундан сўнг қаторасига 3 йил Гвардиола ва ўтган мавсумда Карло Анчелотти билан бу ишни уддалаш "Бавария"нинг қўлидан келмаганди.

Қизиқарли ва ажойиб бўлиши кутилаётган баҳсни соат 00:30да "Матч ТВ" канали орқали томоша қилишингиз мумкин.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика