Latest news

18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  1 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  1 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  6

Туғилган кунини нишонлаётган "сеҳрли таёқча" News

Туғилган кунини нишонлаётган "сеҳрли таёқча"

"Насаф" ярим ҳимоячиси бугун 33 ёшга тўлди.

Баъзилар мавсумда 30 талаб гол ургани учун қадр топса, айримларнинг диди нисбатан нозиклиги ва фақат ҳал қилувчи голларни уриб юриши эсда қолади. Масалан, Эдер Лопишни ҳужумчи сифатида Роналду ёки Нани билан қиёслаш имконсиз, аммо 2016 йилги Европа биринчилиги ҳақида гап кетса, хаёлга беихтиёр Франция дарвозасини ишғол қилаётган қора танли футболчи келади. 

Баҳром Абдураҳимовни ҳам шундайлар сирасига киритсак бўлади. Эътибор қилинг, шаҳрихонлик футболчи гол урган охирги 17 та ўйинда унинг жамоалари ютқазмаяпти. Бунақаси сўнгги бор 2017 йилнинг 4 июлида содир бўлган эди ("Бунёдкор" 3:2 "Насаф"). 

Шу туфайли бу мавзуга чуқурроқ тўхталишга қарор қилдик. У 2017 йилнинг кузидан кейин ўз номига 17 та гол ёздириб қўйди.

"Насаф" таркибида

1. "Обод" 0:6 "Насаф" (2017 йилги мавсум, 22-тур)

2. "Насаф" 2:0 "Қизилқум" (2017 йилги мавсум, 23-тур)

3. "Насаф" 3:0 "Динамо" (2017 йилги мавсум, 25-тур)

4. "Насаф" 2:0 "Металлург" (2017 йилги мавсум, 27-тур)

5. "Насаф" 4:0 "Пахтакор" (2017 йилги мавсум, 29-тур)

"Пахтакор" сафида

6. "Пахтакор" 2:1 "Металлург" (2018 йилги мавсум)

"Металлург"да

7. "Металлург" 4:1 "Қизилқум" (2019 йилги мавсум, 4-тур)

8. "Қўқон-1912" 2:3 "Металлург" (2019 йилги мавсум, 21-тур)

АГМК либосида

9. АГМК 1:0 "Машъал" (2020 йилги мавсум, 6-тур)

10. АГМК 4:0 "Андижон" (2020 йилги мавсум, 24-тур)

11. "Локомотив" 0:3 АГМК (2020 йилги мавсум, нимчорак финал)

12. АГМК 1:0 "Насаф" (2020 йилги мавсум, ярим финал)

"Навбаҳор"да 

13. "Навбаҳор" 2:1 "Машъал" (2021, 10-тур)

"Насаф" таркибида

14. "Насаф" 5:0 "Бунёдкор" (2021, 20-тур)

15. "Сурхон" 2:2 "Насаф" (2021, 19-тур)

16. "Насаф" 3:1 "Қўқон-1912" (2021, 24-тур)

17. "Пахтакор" 1:2 "Насаф" (2021, кубок финали)

Айни пайтда таваллуд айёмини нишонлаётган Баҳром Абдураҳимовга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаймиз. Муҳим голларни уришдан чарчамасин. Табриклаймиз!

Мавсум кашфиёти катта футболдаги дебютини эслади

Author :
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика