Latest news

19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  5 18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  114 18:13"Ювентус" — "Комо". Таркиблар маълум  3 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  6 17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  36 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  2 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  7 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  13 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  3 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  21 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  6

Туғилган кунингиз билан, Камолиддин Алимов! News

Туғилган кунингиз билан, Камолиддин Алимов!

Спорт соҳасида 15 йилдан зиёд вақт мобайнида ишлаб келаётган қадрдон дўстимиз, қалами ўткир, овози жарангдор ҳамкасбимиз Камолиддин Алимов бугун 34 ёшни қарши олди.
Камолиддин Алимовни кимдир овози, кимдир қалами орқали билади. Характери жуда аъло. Бировга умуман зиёни тегмайди. Шу боис ҳам уни кўпчилик ҳурмат қилади, иззатини доим жойига қўяди.

Камолиддин Алимов фақат футбол билан чекланиб қолган журналист эмас. У спортнинг бошқа турларини ҳам яхши билади ва матбуотда теран ёритади. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам кўп ҳолларда ўзим унчалик яхши билмаган бошқа спорт турлари қонун-қоидаларини шу ҳамкасбимдан сўраб оламан. Алимов бугунги кунда championat.asia билан биргаликда сайтимизнинг укачаси ҳисобланган olamsport.comда ҳам самарали меҳнат қилмоқда. olamsport.comнинг тез орада мухлислар эътиборига тушишида шу дўстимизнинг хизмати катта.

Фурсатдан фойдаланиб журналист дўстимизни таваллуд айёми билан табриклаб қоламиз. У кишига узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик тилаймиз. Камолиддин оиласи ва фарзандлари бахтига доим соғ бўлиб юрсин. Келажакда olamsport.comни sports.ru даражасига кўтаришига тилакдошмиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан “СА” ходимлари номидан Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика