Latest news

15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  10 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  34

Тугалланмаган мақоланинг ўзгача анонси News

Тугалланмаган мақоланинг ўзгача анонси

Ўтган йилнинг ёз ойлари, аниқроғи, июнь. 18 ёшдаман.

Барча тенгдошларим (абитуриентлар) қаттиқ ҳаяжонда. Менда қанайдир ишонч пайдо бўлган. Олийгоҳга (ЎзЖОКУ) кира олишимга деярли шубҳа қилмайман, агар имтиҳонлар шаффоф ўтса. Хуллас, мен имтиҳонлар ҳақида эмас, келажак ҳақида қайғура бошлаган пайтларим. 

Кундузги таълимга топширсам, шундоғам мусофирчиликда юрган ота-онамга оғирлигим тушиб қолади. Йўқ, бунақаси кетмайди. Сиртқига топшириб, бир пайтнинг ўзида ишлаш, пул топиш керак. Шунингдек, ўша пайтда (қанчалик хато ёки тўғрилигини билмайман) назарияга нисбатан амалиёт қадрлироқ кўринди. 

Спортга ихтисослашаман. Ёзган дастлабки мақолаларим "Сhampionat.asia" сайти ва даврий нашрларда чоп этиляпти. Доимий иш топсам, кифоя. Шу кунларнинг бирида "Facebook"даги ҳамфикр таниш (ака)ларимдан бири иш керак бўлса, алоқа чиқишим учун кимнингдир телефон рақамини берди. Боғландим. Спорт журналистикасида ўз ўрнига эга, айни пайтда кичикроқ нашрлардан бирини бошқараётган киши экан. Ёзган мақолаларим билан танишгач, футболга оид билимларимни синаб кўриш учун бир нечта савол беришини, агар яхши жавоб берсам, бирга ишлашимиз мумкинлигини айтди. Суҳбатнинг шу қисмини сиз билан бўлишмоқчиман.

-Тасаввур қилинг, сизнинг шахсий клубингиз бор. Жамоангизга жаҳон футболи юлдузларидан биттасини жалб қила оласиз, фақат биттасини. Кимни танлардингиз?

-Мюллер.

-Герд Мюллерми?

-Йўқ, уни кўрмаганман) Томас Мюллер.

-Нега Неймар, Роналду, Месси ёки Мбаппе эмас?

-Томас улардек гол машинаси бўлмаслиги, 3-4 ҳимоячини алдаб ўтолмаслиги мумкин. Энг муҳими, у футбол ўйнайди.

Суҳбат шу жойида узилиб қолди. "Ўхшамади" деган фикр келди. Ўйлаяпман: бошқа футболчини айтсам бўларкан. Начора, ҳақиқатан шу фикрда эдим. 

Эртаси куни яна хабар келди. Умримда биринчи бор ишга қабул қилиндим. Маош ва иш тартибини келишиб олдик. Орадан кўп ўтмай биринчи маош...

Бошқача туйғу эди. Буям кишининг умри давомида бир марта ҳис қилинадиган туйғулардан бири ҳисобланади. Бунга ўша қисқа жавобим (Мюллер) туфайли эришдим деб ўйлаганман. Мюллерга нисбатан ҳурматим 2 баробар ошган. 

Ҳозир "Championat.asia"даман. Ният қилиб қўйдим, йиллар ўтиб "France football" газетасининг бош муҳаррири бўлганимда "Олтин тўп"ни топшириш маросимига Томасни ҳам чақираман ва миннатдорчилигимни изҳор қиламан) Балки, СА билан ундан нуфузлироқ мукофот таъсис қилармиз. Айтишади-ку, чин дилдан қилинган ниятлар амалга ошади.

Хуллас, ўшанда нега Мюллерни танлаганим, унинг бошқа футболчилардан устун томонлари ҳақида мақола ёзишга киришдим (ҳозир фақат шу қўлимдан келади). Ундан олдин қуйидаги бу саволларни ўртага ташламоқчиман:

Тасаввур қилинг, сизнинг шахсий клубингиз бор. Жамоангизга жаҳон футболи юлдузларидан биттасини жалб қила оласиз, фақат биттасини. Кимни танлардингиз ва нима учун?

Биринчи маошингиз ёдингиздами?

Фахриддин Рўзиев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика