Latest news

07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  2 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  5 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  15 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  435

Тугади ("Реал" ҳақида) News

Тугади ("Реал" ҳақида)

Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи давом этмоқда.

Хабарингиз бор, Мадриднинг "Реал" клуби мусобақанинг жорий мавсумидаги иштирокини 1/8 финал босқичида якунлади. 

ЕЧЛ. "Ман Сити" "Реал"ни ишончли тарзда мағлуб этди ва чорак финалга чиқди 

Ҳозир Зинедин Зидан бошчилигидаги "қироллик клуби"нинг мусобақадаги иштироки ҳақида баъзи маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

Демак, Варанни ҳам қўшиб ҳисобласак, "ЕЧЛ-2019/20"да "Реал" шарафини 25 нафар футболчи ҳимоя қилди: 

Т. Куртуа, А. Ареола

Д. Карвахал, А. Одриосола, Начо Ф., С. Рамос, Р. Варан, Э. Милитао, Марсело В., Ф. Менди

Х. Родригес, Иско А., Л. Модрич, К. Каземиро, Т. Кроос, Ф. Вальверде, Браим Д.

Л. Васкес, Винисиус Ж., Родриго Г., М. Асенсио, Г. Бэйл, Э. Азар, К. Бензема, Л. Йович

"Қаймоқранглилар" 8 ўйинда 16 бор рақиб дарвозабонларини ранжитишди. Айни пайтга қадар фақат "Бавария" (27), "Ман Сити" (20), ПСЖ (20) ва "Тоттенхэм" (18) клублари "Реал"дан кўпроқ гол урган. Таъкидлаш лозимки, Мадрид суперклубининг барча голлари 8 нафар футболчининг номига ёзилди:

Карим Бензема 5, Родриго 4, Рамос 2, Иско 1, Модрич 1,  Винисиус 1,  Кроос 1, Каземиро 1.

Голли узатмалар:

Родриго 3, Марсело 3, Бензема 2, Винисиус 1, Каземиро 1,  Кавахал 1,  Азар 1, Кроос 1

Рақиб дарвозасини ўққа тутиш бўйича "қироллик клуби" 3-бўлиб турибди. "Реал" футболчилари ўртача ҳисоб билан ҳар ўйинда 17,4 тадан зарба беришган. Бу борада фақат "Бавария" (23.7) ва "Ливерпуль" (18.3) мадридликлардан олдинда.

Ҳар ўйиндаги ўртача тўп назорати — 53.8 % (8-ўрин).

Тўп узатишлардаги ўртача аниқлик — 87.6 % (4-ўрин). "Реал"дан яхшироқ натижани фақат "Ман Сити" (89.5), "Бавария" (88.4) ва "Ювентус" (87.7) жамоалари қайд этишган.

Турнир давомида Зидан шогирдларига 13 та сариқ, 1 дона қизил рангдаги карточка кўрсатилди.

Тибо Куртуа ва Альфонс Ареола дарвозасига 8 ўйинда 12 та тўп киритилди. Тўплар нисбатидаги ҳолат Мадрид учун уятли бўлди (+4).

Қаторасига 2-йилдирки, "қироллик клуби" турнирнинг чорак финал йўлланмисини қўлга кирита билмади. Жорий мавсум Испанияда чемпион, мамлакат кубогида 1/4 финал босқичи иштирокчисига айланган "Реал Мадрид" Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалида тўхташга мажбур бўлди. Маълумот учун, ЕЧЛни қаторасига 3 бор ютган Зинедин Зидан мураббийлик фаолиятида илк бор қитьанинг энг нуфузли мусобақасини тарк этди.

"Реал" 8 ўйинда (24 очколик имконият) жами 11 очко тўплади.

Хуллас, ЕЧЛнинг 13 карра ғолиби учун мавсум шундай тугади.

Фахриддин Рўзиев

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика