Тугади! Энди ўзбек клублари ўз сметасини мустақил туза олмайди
28 oct 2021 15:08
News
Тугади! Энди ўзбек клублари ўз сметасини мустақил туза олмайди
"Championat.asia" таҳририятига маълум бўлишича, шу ойнинг 22-санасида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов номидан клубларга хат чиқарилган.

Унга кўра, Суперлига ва Про лигада иштирок этувчи, устав капиталида давлат улуши бўлган профессионал футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси бундан кейин ЎФА билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ташкилот бу орқали маблағни тасдиқлаш жараёнида асосий эътибор клубларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга, шунингдек, аёллар ва футзал жамоаларига, ҳар бир жамоа негизида академия ҳамда ўқув-машғулот базасини босқичма-босқич ташкил қилишга йўналтирилишини таъминламоқчи.
Мазкур қарор ҳар йил давлат корхоналари томонидан ажратиладиган миллиардларни "ҳавога совуриб юборадиган" жамоаларни ривожлантириш учун яхши қадам бўлиши мумкин. Хўш, бу йўлга қачон ўтилади?

Таъкидланишича, бу талаб ЎзПФЛнинг 2022 йилги регламентидан ўрин олади. Шу туфайли ҳар бир клуб 2022 йилги ҳаражатлар сметаси лойиҳасини ишлаб чиқиб, жорий йилнинг 15 ноябрига қадар ЎФАга тақдим қилиши шарт. Демак, вақт оз қолди.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments