Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  4 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Трент "Ливерпул"нинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди News

Трент "Ливерпул"нинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди

"Ливерпуль" футболчиси Трент Александер-Арнольд жамоаси вақти келиб АПЛдаги ҳолатини яхшилашига ишонишини айтди.

Юрген Клопп шогирдлари чемпионат турнир жадвалида тўртинчи ўринда бораётган "Манчестер Юнайтед"дан 7 очко ва пешқадам "Арсенал"дан 16 очко ортда қолмоқда.

"Менимча, одамлар... ҳозирда яна юқори даражада ўйин кўрсатишимизни кутмоқда. "Ливерпуль" ўз муваффақияти қурбонига айлангандек. Одамлар биздан ҳар мавсум мукаммал ўйин кутади. Мавсумни кучсиз ўтказишимиз тақиқланган. Бизга баркарорлик керак, биз ҳам буни ўзимиздан кутяпмиз.

Бу мавсумдан қониқа олмасак-да, олдинда ҳали кўп вақт бор. Менимча, ҳали йўлнинг ярмига ҳам келганимиз йўқ. Олдинда ҳали узоқ йўл бор, мен ҳали бизни ҳисобдан чиқармаган бўлардим.

Шундай вақт келадики, ҳаммаси жойига тушади ва биз аввалги ҳолимизга қайтамиз. Бу содир бўлганида ҳамма хурсанд бўлади. Бу вақт масаласи", – деди "Ливерпуль" ҳимоячиси.

Трент Александер-Арнольд жорий мавсум Мерсисайд клуби сафида барча мусобақаларда жами 24 та ўйинда майдонда ҳаракатланди ва 3 та гол уриб, 2 та ассист қайд этди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика