Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди
		
		02 oct 2024 14:00
        News	
	 
				 
				Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди
Сўровномада Championat.Asia сайти журналистлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими ходимлари иштирок этишди. Эксперт сифатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Бахтиёр Ашурматов таклиф этилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, "Динамо" вакили Анвар Ҳожимирзаев энг яхши футболчи деб топилди. У 3 та ўйинда 3 та гол урди. 29 ёшли футболчи фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда: у "Динамо" таркибида 19 та ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 9+1 балл тўплади. Ҳожимирзаев 32% овоз олди, иккинчи ўринни "Насаф" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов (26%), учинчи ўринни "Сўғдиёна" вингери Владимир Йовович (21%) эгаллади.
Сентябрь ойида Суперлигада энг яхши мураббий деб Илёс Зейтуллаев тан олинди. Унинг қўл остида "Бунёдкор" иккита ўйинда ғалаба қозонди ("Динамо" 3:2 ва "Сурхон" 1:0), бундан ташқари чемпионат пешқадами "Насаф" билан дуранг ўйнади (2:2). Зейтуллаев 42% овоз тўплади ва "Насаф" устози Рўзиқул Бердиевни (36%) ортда қолдирди.

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments