Latest news

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  0 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада ноябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди News

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада ноябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Иккита сайт ҳамкорлик доирасида ноябрь ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлашди.

Сўровномада Championat.Asia сайти журналистлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими ходимлари иштирок этишди. Эксперт сифатида собиқ футболчи Санъат Шихов таклиф этилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Суперлигада ноябрь ойининг энг яхши мураббийи Илёс Қурбонов бўлди. Унинг қўл остида "Металлург" Суперлигани тўғридан-тўғри тарк этиш зонасидан қоча олди. Ноябрь ойидаги 3 та ўйинда жамоа 7 очко тўплади, охирги турда Қаршида амалдаги Ўзбекистон чемпиони "Насаф" таслим этилди. Қурбонов 40% овоз олди, иккинчи ўринни "Навбаҳор" устози Сергей Лушчан (30%) эгаллади.

Суперлигада ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб Жамшид Искандеров тан олинди. Учта ўйинда "Навбаҳор" вакили гол+пас тизимида 4+2 балл тўплади. Наманган клуби Суперлигани бронза медали билан якунлашида унинг ҳиссаси катта бўлди. Искандеров 65% овоз тўплади.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика