Latest news

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  9 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  239 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада август ойининг энг яхшиларини аниқлашди News

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада август ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Икки сайт ҳамкорликда Ўзбекистон чемпионатида август ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлади.

Овоз беришда Transfermarkt'нинг рус тилидаги версияси ходимлари ва “Championat.Asia” таҳририяти иштирок этди, эксперт сифатида ўзбекистонлик футбол мутахассиси, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаев қатнашди. Овоз беришда Суперлиганинг 14-18-тур натижалари инобатга олинди.

Кескин курашда Виталий Левченко ойнинг энг яхши мураббийига айланди. У Максим Шацкихни 2 баллга ортда қолдирди. Унинг қўл остида “Нефтчи” бешта ўйинда 2та ғалабага эришди (улардан бири “Пахтакор” устидан) ва учта дуранг қайд этди. "Нефтчи" айни пайтда Суперлигда учинчи ўринда бормоқда ва чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда.

Суперлигада ойнинг энг яхши футболчиси деб "Пахтакор" вакили Диёр Холматов тан олинди. У 37% овоз олди, унинг энг яқин таъқибчилари – Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор") ва Муҳсин Убайдуллаев ("Нефтчи") 16%дан овоз олишди. Олтита ўйинда Холматов "гол+пас" тизими бўйича 3 балл тўплади ("Пахтакор" 15 июль куни 11-турнинг қолдирилган ўйинини "Насаф"га қарши ўтказди).



Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика