Latest news

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  0 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  79 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  127 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади News

Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Овоз беришда Championat.asia ходимлари ҳамда Transfermarkt'нинг рус бўлими раҳбари Георгий Лекарев ва меҳмон эксперт – "Спорт" телеканали шарҳловчиси Отабек Жўраев иштирок этди.

Овоз бериш якунларига кўра ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов март ойида Суперлиганинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг бошчилигида жамоа Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки уч турида учта ғалабани қўлга киритди, тўплар фарқи 7:2 ни ташкил этди. Ҳозирги вақтда ОКМК Суперлигада пешқадамлик қилмоқда. Қосимов 47 фоиз овоз тўплади, иккинчи ўринни 35 фоиз билан Вадим Абрамов ("Динамо"), учинчи поғонани эса 18 фоиз овоз билан Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор") эгаллади. Абрамов ва Зейтуллаев жамоалари уч ўйинда еттитадан очко тўплашди.

Суперлиганинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси "Бунёдкор" ҳужумчиси Луис Качорри бўлди. Италия фуқаролигига ҳам эга бўлган 27 ёшли албаниялик футболчи уч турда тўртта гол уриб, 65 фоиз овозга эга бўлди. Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурарлар рўйхатида ҳозирда Качорри пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни уч ўйинда иккита тўп киритган ОКМК вингери Нодир Абдураззоқов (17 фоиз) ва учинчи поғонани уч ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаган "Динамо" посбони Равшан Ягудин (12 фоиз) банд этди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика