Latest news

19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  12 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7

Трансфер ойнаси очилди. Бироқ ПФЛ шартномаларни вақтинча рўйхатга олмайди News

Трансфер ойнаси очилди. Бироқ ПФЛ шартномаларни вақтинча рўйхатга олмайди

Бугун — 17 декабрь санасидан эътиборан Суперлига клублари янги футболчилар билан тузилган шартномаларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин.

Бу жараён 2019 йилнинг 7 март санасига қадар давом этади.

Бироқ ПФЛ томонидан 2019 йилги мавсум учун қўйилган талаблар ҳам борки, футбол клублари мана шу талаблар ижросини ПФЛ билан муҳокама қилиб олмагунига қадар, бирорта ҳам шартнома рўйхатга олинмайди. Қайд этиш керак, футболчи ва клуб ўртасида тузилган шартнома бир ой муддат ичида рўйхатга қўйилмаса, ПФЛ мазкур шартномани тан олмайди. Бу жиҳат 14 декабрь куни бўлиб ўтган клуб директорлари билан йиғилишда яна бир бор эслатиб ўтилган.

Футбол клублари шу вақтга қадар футболчилар билан шартномалар тузган ва улар рўйхатга олинган. Аммо, ортда қолиб кетаётган қарздорликлар масаласи, ПФЛ томонидан қўйилган талаблар жиддий назоратда бўлмаган. Эндиликда эса ҳаммаси ўз ўрнида ва тартиби билан бўлади. Клуб аввал эски қарздорликлари масаласини ҳал қилади, ундан кейин талабларни бажариш юзасидан иш олиб боради ва охирида 2019 йилги мавсум учун қадам ташлайди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика