Latest news

17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  1 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  4 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  2 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  3 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  9 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  18 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  9 12:26"Насаф"нинг Қўқондаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:52Криштиану Роналдунинг ўғли финалда дубль қайд этиб, Португалияга ғалаба келтирди  17

Тожикистон Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди News

Тожикистон Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди

7 ноябрь, чоршанба куни футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати Марказий ва Жанубий Осиё саралаш баҳслари 3-тур учрашувлари старт олди.
 Ҳақиқий жангга айланган Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин 5:4 ҳисобида тожиклар ғалабаси билан якунига етди.

Бунгача 1-турда Қирғизистонни мағлуб этган Дамир Камолиддинов шогирдлари олти очко билан финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувдан аввал кўпчилик Тожикистон терма жамоасини фаворит сифатида эътироф этганди. Бироқ 3-тур учрашуви бошида Туркманистон терма жамоаси тожикларни анча шошилтириб қўйди. 3-дақиқада Гурбангули Аширов ҳисобни очган бўлса, кейинги дақиқада Аннаев ҳисобни оширди. Орадан яна бир дақиқа ўтмасдан, Туркманистон 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди – 5-дақиқада Мансур Мамедбобоев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Бироқ туркманлар ушбу фаоллик ва устунликни ўйин давомида сақлаб қола олишмади.

Ўйин охирига бориб, Туркманистон дарвозасини Мамедбобоевнинг ўзи ҳам ишғол қилди.

Бунгача Тожикистон терма жамоаси фақат ҳисобда ортда борди. Тожиклар 7-дақиқада, саралаш баҳслари тўпурари Хуршед Маҳмудовнинг саъи-ҳаракати билан ҳисобни қисқартиришди, 13-дақиқада Маҳмудовнинг ўзи дублни расмийлаштирди. Тайм якунланиши арафасида Шерзод Жумаев ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг, иккинчи бўлимнинг 27-дақиқасигача, томонлар бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтирганликларига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади.


Фақат 27-дақиқага келиб Режепов Туркманистонни яна бир бор ҳисобда олдинга чиқди. Бироқ ушбу гол Давлатмурод Аннаев шогирдларининг ўйиндаги сўнгги голи бўлиб қолди. Режеповнинг голи киритилган дақиқанинг ўзида Мансур Мамедбобоев биринчи таймдаги хатосини ювиб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб, Шерзод Жумаев жарима зарбасидан сўнг Тожикистонни илк бор ўйинда ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Туркманистон майдонда ўйновчи-дарвозабон билан ҳаракат қилиб, Тожикистонни “қамаб қўйган” бўлса-да, ҳисобни ортиқ ўзгартира олмади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоасидан сўнг Тожикистон ҳам финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Учинчи йўлланма эгаси номи Ўзбекистон – Қирғизистон ўйинидан сўнг маълум бўлади. Туркманистон терма жамоаси ҳали ҳам Вьетнам йўлланмасини қўлга киритиш имконига эга.


Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи, 2-тур учрашувлари

7 ноябрь, пайшанба

ТОЖИКИСТОН – ТУРКМАНИСТОН 5:4 (3:3)

Голлар: Хуршед Маҳмудов (7, 13), Шерзод Жумаев (19, 28), Мансур Мамедбобоев (5, автогол, 27) – Гурбангули Аширов (3), Аннаев (4), Режепов (27).

Огоҳлантиришлар: Фирдавс Файзуллаев (11), Орзу Додхудоев (17) – Ватан Атаев (19).

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 Ўзбекистон

2

2

0

0

15-5

6

2

 Тожикистон

3

2

0

1

17-13

6

3

 Қирғизистон

2

0

1

1

6-10

1

4

 Туркманистон

3

0

1

2

7-17

1









































Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика