Latest news

17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  3 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  1 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  3 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  3 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4

Тўёнага 10-бронза! News

Тўёнага 10-бронза!

Tags :  Насаф
Қаршининг "Насаф" клуби ташкил топганига 30 йил тўлди.


1986 йилда ташкил этилган "Насаф" клуби жорий мавсумда ўзининг 30 йиллигини нишонламоқда. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа 30 йиллик тўёнага 10-бронзани тақдим этди.

1997 йилдан буён Олий лигада узлуксиз иштирок этиб келаётган "аждарлар" бу вақт мобайнида 10 маротаба бронза, бир бор кумуш медали, Ўзбекистон кубоги ҳамда Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишган. Клуб ўз тарихидаги энг ажойиб мавсумни 2011 йилда ўтказган. Айнан ўша йили "Насаф" ОФК кубоги ва чемпионатдаги ҳозирга қадар энг яхши натижаси бўлган кумуш медалларига эга чиққанди.

"Насаф" шу кунгача олий лигада жами 587 та учрашув ўтказган. Шундан 329 тасида ғалаба қозонган, 112 та дуранг ва 146 та мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 1067-665.


«НАСАФ» (ҚАРШИ) ФУТБОЛ КЛУБИ ТАРИХИДАН
Жамоа мамлакат олий лигасида 1997 йилдан бери иштирок этади.

Эришган ютуқлари:

Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида ўн маротаба (2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016 йиллар) бронза медали совриндори.

Ўзбекистон вице-чемпиони, кумуш медал соҳиби (2011).

Ўзбекистон кубоги ( 2003й, 2011й. 2012, 2013 й.) финалчиси.

Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015).

Ўзбекистон суперкубоги соҳиби (2016).

Осиё чемпионлари кубоги (2002 йил) ярим финалчиси, ОФКнинг «Ҳалол ўйин учун» соврини (2002 йил) соҳиби.

Осиё футбол конфедерацияси кубоги соҳиби (2011), мусобақанинг “Ҳалол ўйин учун” соврини эгаси.

Жамоа таркибида энг кўп майдонга чиққан ўйинчи — Рўзиқул Бердиев (314 маротаба).

Жамоанинг энг яхши тўпурари — Зафар Холмуродов (181 та).

Бир мавсумда энг кўп тўп киритган футболчи— Зафар Холмуродов (30 та, 2000 йил).

Энг йирик ғалабаси — 7:0 («Металлург» Бекобод, 2004 йил), 8:1 («Андижон», 2004 йил).

Энг йирик мағлубияти — 0:6 («Андижон», 1998 йил).

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика