Latest news

20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  12 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15

Товон пули... News

Товон пули...

Футболчининг шартномасидаги товон пулини тўлай олсангиз, уни олиб кетаверасиз.

Сизга ёқадими, йўқми, уёғига кечириб қўясиз. Ҳужжатда шундай белгиланган. Қоидаси шунақа!

"Барселона" таслим бўлди" деган жумла баъзиларга хуш келмади. Аммо вазият чиндан ҳам шундай эдику!

Баъзилар амалга ошишини хоҳлаган, яна баъзилар чин дилдан бундай бўлмаслигига ишонган трансфер - Неймар ПСЖга ўтди.

"Барселона" ўз етакчисини сотишни истамагани ҳам, охиригача уни жамоада олиб қолишга урингани ҳам бор гап-ку?!

Шу ўринда, кўпчиликда "Нега "Барселона" шартномадаги "товон пули" деган жойга бор йўғи 222 миллион евро деб белгилаб қўйган?", деган савол туғилди. Бу чиндан ҳам қизиқ ҳолат. Тўғри, 222 миллион ҳам кичик сумма эмас ва бу пулга нималар сотиб олса бўлишини аввалроқ ҳамкасбим Жасур Асланов санаб ўтганди. Аммо, лекин, бироқ... Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири дейиладиган Неймар учун кам эмасмиди бу нарх?

Мана шу сабаб бўлди ва биз Испаниянинг бошқа бир клуби - "Реал Мадрид" ўз футболчилари билан шартнома тузаётганда қандай товон пули белгилаганига қизиқдик. Ва ишонамизки, бу рақамлар сизни ҳам бефарқ қолдирмайди.

Демак, қуйидаги баъзи футболчиларнинг шартномаларидаги товон пулини эътиборингизга ҳавола этамиз.     


Товон пули:

Роналдо - 1 миллиард евро
Бензема - 1 миллиард евро
Модрич - 500 миллион евро
Бейл - 500 миллион евро
Хамес - 500 миллион евро
Себальос - 500 миллион евро
Кроос - 300 миллион евро
Неймар эса 222 млн...

Бу билан "Қироллик клуби" нафақат ўта эҳтиёткорона сиёсат олиб борганини кўришимиз мумкин, балки клуб ортиқча гап сўзга ўрин қолдирмай, "бизга керак футболчини, ўзимиз истамасак, сотиб ололмайсиз" қабилида иш кўрган.

Хулоса ўзингиздан, энди бу ҳақида гапиришдан фойда йўқлиги ҳам тушунарли, аммо...

Ўша 222 рақамларни 555 ёки шунга яқинроқ қилиб ёзса нима бўларди?


Омонжон Тўхтамирзаев

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика