Latest news

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

"Тоттенхэм"да 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган, Конте бунга муносабат билдирди News

"Тоттенхэм"да 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган, Конте бунга муносабат билдирди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте жамоада коронавирус эпидемияси борлигини тасдиқлади.

Мураббийнинг сўзларига кўра, 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган.

"Муаммо шундаки, ҳар куни касалланганлар сони ортиб бормоқда. Вазият жиддий. Ҳар куни мусбат кўрсаткичлар қайд этилмоқда. Бугун яна бир футболчи ва мураббийлар штабининг яна бир аъзосида касаллик аниқланди.

Энг ёмони шундаки, биз ҳеч нарсани билмаймиз. Бир кун олдин салбий тестлардан ўтган одамлар билан мулоқот қиляпмиз... Вазият яхши эмас... Эртага мен ҳам бўламанми-йўқми?

Ҳамма қўрқади. Одамларнинг оилалари бор. Нега бундай таваккал қилишимиз керак? Менинг саволим бор. Бугун иккита ижобий натижа қайд этилди. Эртага ким касалланади? Балки мендир? Билмайман. Албатта, мен барча ўйинчилардан яхшироқ ҳолатдаман. Лекин бу ҳамма учун тўғри деб ўйламайман.

Вазият жиддий. Инфекцияланганлар кўп. Албатта, ҳаммамизда ҳадик бор. Чунки биз олдиндан нималар бўлишини билмаймиз.

Яна бир муаммо, кеча касаллик қайд этилмаганларда бугун мусбат кўрсаткич қайд этилмоқда. Биз вазиятни тўлиқ тушунмаяпмиз, нафақат футболчилар, балки клубнинг барча ходимлари учун ҳам вазият осон эмас", — деди Конте.

Эслатиб ўтамиз, эртага Конференция лигаси доирасида "Тоттенхэм" "Ренн"га қарши майдонга тушади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика