"Тоттенхэм" Почеттино ўрнига мураббий топди
16 oct 2018 13:24
News
"Тоттенхэм" Почеттино ўрнига мураббий топди
"Тоттенхэм" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг бошқа клубга ўтишига тайёр.
Маълумотларга кўра, "шпорлар" аргентиналик ўрнига "Борнмут" устози Эдди Хауни олиб келишни режа қилишмоқда. Англиялик мутахассис 2012 йилдан бери "олчалар"ни бошқаради ва клубни ўз тарихида биринчи марта Премьер-лигага олиб чиқди. Саккизинчи турдан сўнг "Борнмут" АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Почеттино жорий ёзда "Реал"га ўтиши мумкин эди, аммо "Тоттенхэм" президенти Дэниел Леви мураббий билан хайрлашишни истамади. "Қаймоқранглилар" ҳали ҳам мутахассисга қизиқиш билдиришмоқда.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments