“Тоттенхэм” кетма-кет 9 та ўйиндан бери ютқазмаяпти
23 oct 2020 09:50
News
“Тоттенхэм” кетма-кет 9 та ўйиндан бери ютқазмаяпти
“Тоттенхэм” Европа Лигаси гуруҳ босқичи 1-турида ЛАСК устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Жозе Моуринью шогирдлари барча мусобақалар доирасида кетма-кет 9 та ўйиндан бери ютқазгани йўқ. “Шпорлар” бу ўйинларнинг 6 тасида ғалабага эришди, 3 тасида дуранг ўйнади. Қайд этиш жоиз, бунда Англия Лига Кубоги доирасида “Лейтон Ориент” устидан эришилган техник ғалаба ҳисобга олинмаган.
Лондон клуби сўнгги мағлубиятини АПЛ стартида “Эвертон”дан қабул қилиб олганди. “Тоттенхэм” навбатдаги ўйинини “Бёрнли”га қарши АПЛ доирасида ўтказади.
Link :
Source : Sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments