Latest news

22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  7 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  3 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  87 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0 20:11Суперлига. Зерикарли ўтган ОКМК - "Қизилқум" ўйинида голлар урилмади  23 19:50Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 19:21Саудия Арабистони клуби Мбаппе учун "космик" сумма тўлашга тайёр  8 18:40Доннарумма ПСЖнинг УEФА Суперкубоги учун қайдномасидан тушиб қолди  3 17:38"Қўқон-1912" 8 йиллик танаффусдан сўнг Ғузорда ғалаба қозона оладими?  0 17:00Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 4 ўйиндан бери "Андижон"ни ютолмаяпти  1

"Тоттенхэм" футболчиси терма жамоамиз автобусида нималар деганди? Икром Алибоев жавоб берди News

"Тоттенхэм" футболчиси терма жамоамиз автобусида нималар деганди? Икром Алибоев жавоб берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун тунда тўлиқ таркиб билан Саудия Арабистонига етиб борди.

Саудия Арабистонига йўл олишдан олдин ЎФА матбуот хизмати БААдаги йиғин давомида келиб қўшилган Икром Алибоев билан интервью ташкил қилди. Ҳусусан интервьюнинг дастлабки қисмида футболчи 2018 йил Жакартадаги Осиё ўйинлари чорак финалидан ўрин олган Жанубий Корея билан ўйиндан кейинги қизиқарли воқеалардан бирини айтиб берди. 

"Жанубий Корея билан ўйиндан сўнг Сон Хён Мин автобусимизга чиққани рост. Ўзининг миннатдорчилигини билдирди, барчага раҳмат айтиб кейинги ўйинларда омад тилади. Қайсидир маънода у хурсанд эди. Чунки ютқазиб қўйганида мажбурий ҳарбий хизматга йўл оларди. Корея қонунларига кўра ҳар қандай фуқаро икки йиллик ҳарбий хизматни ўташи шарт",- дейди Алибоев ЎФА матбуот хизматига.

Мазкур учрашувдан сўнг Жанубий Корея матбуотида Икром Алибоев Кореяни кўмиб қўйди, деган мақолалар чиққан эди. Бундан ярим ҳимоячимизнинг хабари бўлганми?

"Сеул" жамоасига ўтганимдан сўнг бундан хабар топдим. Мухбирлар томонидан ўша турнир бўйича кўп саволлар берилганди. Ҳали ҳамон бу борада жамоадошларим кўп бор сўраб туришади",- дейди Икром Алибоев ЎФА матбуот хизматига.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика