Latest news

23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  28 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  224 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 21:09А Серия. "Милан" – "Интер". Таркиблар аниқ!  7 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  13 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  18 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0

Тошкентга ким ортиқча: "Локомотив"ми ё "Бунёдкор"? News

Тошкентга ким ортиқча: "Локомотив"ми ё "Бунёдкор"?

ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси ўзига яраша шов-шув бўлди.

Айниқса, у кишининг "Суперлигага Тошкентдан учта жамоанинг нима кераги бор?" дейиши кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарди. Маълумки, пойтахтдан учта клуб - "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" Суперлигада иштирок этмоқда. "Пахтакор" ва "Локомотив" чемпионлик учун курашаётган бўлса, "Бунёдкор" ҳам юқори ўринлар учун даъвогарлик қиляпти.

"Пахтакор"нинг бугунги кундаги салоҳияти ва ҳомийси ким эканини инобатга олсак, Умид Аҳмаджонов айтган учта жамоадан бири ҳеч қанақасига "Пахтакор" бўла олмайди. Буёғига иккита клуб қоляпти: "Локомотив" ва "Бунёдкор". "Локомотив" чемпионлик учун курашаётган жамоа ва иккинчи ўринни қўлга киритган тақдирда ҳам ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритади. Агар "Пахтакор" "олтин дубл" қайд этса, учинчи ўринда бўлиш ҳам "темирйўлчилар"га йўлланма беради. Бундай пайтда ОФК олдидаги рейтингимиз тушади, агар "Локомотив" дабдурустдан йўқ бўлиб қолса. Демак, бу ўринда фақат "Бунёдкор" қоляпти. Бечора "қалдирғочлар", қаноти синаётган қалдирғоч.

Самарқанд ва Андижондан Суперлигада жамоа бўлгани яхши. Лекин унда Сурхондарё, Хоразм, Қорақалпоғистонни ҳам унутмайлик. Улар ҳам Ватанимиз сарҳадларидан ўрин олган. Катта-катта шаҳарларни кўрамиз. Аввало пойтахтда клубларда имконият бошқа шаҳарларга кўра кўпроқ бўлади. Ўз пайтида "Трактор" жамоасида маблағ бўлмаса-да, кўпчилик футболчилар битта мавсум учун бу жамоага келиб кетардилар, сабаби "Трактор" улар учун трамплин вазифасини бажариб берарди. 

Хориж клублари ҳам асосан пойтахт клубларини кузатиб боришади: бу селекция учун қулай. Сўнгги йилларда пойтахт клублари - "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив" сафида 40 нафарга яқин футболчи хорижга бориб келди. Агар Тошкентдан ташқари бошқа жамоаларнинг ҳаммасини йиғсангиз ҳам 10 киши чиқмайди. Демак, МТЖ манфаати йўлида пойтахт клубларининг профессионал ишлаши ҳар томонлама фойда беради. 

Мухлисларнинг келмаётгани бошқа масала. Мухлис яхши футболга келади. Терма жамоа ўйинига келаяпти-ку, ОЧЛда ҳеч йўғи ўн минг мухлис бор. Замон ўзгарар экан, истеъмолчи олдида сифатли маҳсулотни танлаш имкони пайдо бўлади. Куни кеча Латвия сафаридан қайтдим. У ерда футбол баскетбол ва хоккейдан кейин учинчи рақамли спорт тури экан. Латвияда ҳам, Литвада ҳам мухлислар деярли стадионга келмайди, лекин федерация қайсидир клубни ортиқча деяётгани йўқ. Аксинча, ўша жамоалар футболчи тарбиялаб сотишни мақсад қилган. Латвия олий лигасида катта маош йўқ, биринчи лигани-ку гапирмаса ҳам бўлади. Фақат ғалаба учун 30-60 евро атрофида мукофот пули олишади.

Ўзи шундоқ ҳам "Машъал"ни синдириб бўлдик. Мана, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоамиз Осиё чемпионатига чиқа олмаяпти. Пойтахт академиясига Муборак рақобат қилаётганди. Бу ёқда "Насаф" ҳам инқироз кўчасига кириб қолган. "Бунёдкор" бир йил ичида икки футболчини сотди, "Пахтакор" анча йиллардан бери шу иш билан шуғулланиб келмоқда. Бу босқичга чиқиш осонми? "Бунёдкор"ни йўқ қилиш, бу худди нок дарахти энди ҳосил берай деганда пайҳон қилиш билан баробар. "Бунёдкор" шундай босқичга етиб келиши учун қанча меҳнат қилди. 

Келинг, ҳаммаси қонун-қоида доирасида бўлсин. Бугун "Бунёдкор" ёки "Локомотив"ни "йўқ қилиш" билан "Андижон" ва "Динамо" эртагаёқ суперклуб бўлиб қолмайди. Аввал у жамоаларда тизим яратиш керак. Клублар тепасига футболни тушунадиган мутахссисларни қўйиш керак. Академиясини қуриши керак. Ҳозирги шароитда ҳеч қанақасига ҳамма вилоятдан биттадан клуб Суперлигада ўйнай олмайди.

Х.Холиқов.

Rating: +58   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика