Latest news

01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 00:04"Ювентус" - "Верона". Таркиблар билан танишинг  0 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

Тошкентдаги "томоша" таҳлили News

Тошкентдаги "томоша" таҳлили

"Афсуски "Навбаҳор" билан ўйинларда футболдан кўра жанжаллар кўпроқ бўлмоқда",- деган эди Шота Арвеладзе 2020 йилги мавсумда.

Албатта грузиялик футбол афсунгарининг фикрларига қўшилмасликнинг иложи йўқ. У ўша вақтдаги ҳолатдан келиб чиқиб айтган. Лекин бугунги кунда ҳам бу давом этаётгани ачинарли. Эсингизда бўлса, 2019 йил ТТЙМИда дастлабки турда "лочинлар"  "Қўқон -1912"га қарши майдонга тушганди. Ўша баҳсда ҳам кечагига ўхшаш сценарий такрорлангани ёдимда. Мухлислар матбуот анжумани хонасигача бостириб кирганди. Фахриддин Рўзиев айтганидек МТРК машинасига зарар етиши, видео мурожаатлар ва ҳоказо. Майдон атрофида бўлаётган жараёнлар ўз йўлига. Бугун майдон ичидаги яъни ўйин ҳақида тўхталмоқчимиз. 


Pakhtakor

Dragan Ceran - 83'

Superliga. Round 4

01/04/2022, 19:00

0
:
1
Finished

Navbahor

45'
90'
80'  Mirjakhon Mirakhmadov (Oliver Sarkic)
83'  Dragan Ceran
83'  Oliver Sarkic
88'  Farrukh Sayfiev
90'  Azizbek Turgunbaev (Sherzod Agzamov)
90'  Khojimat Erkinov (Sardor Rashidov)
65'  Элгужа Григалашвили (Asadbek Sobirjonov)
65'  Azim Akhmedov (Nurillo Tukhtasinov)
70'  Jamshid Iskandarov
75'  Jamshid Boltaboev
86'  Jamshid Boltaboev (Ibrokhim Ganikhonov)
86'  Zoran Marusic (Islom Kenjaboyev)

1. Таркиб 

Самвел Бабаян ушбу ўйинга одатдагидек таркибни танлади. Ҳимоя чизиғи Ашурматов ва Голбан, икки қанот ҳимоячилари Андреев ва Ҳошимов. Ярим ҳимоячи вазифасини ижро этувчилар Азим Аҳмедов ва Йован Жокич. Жамшид Искандеров эркин футболчи. Элгужа ўнг қанотдан, марказда ўйнашга одатланган Жамшид Болтабоев чап қанотдан ўрин олган бўлса, битта соф ҳужумчи бўлиб Марушич ҳаракат қилди. "Пахтакор"да Алибоев дисквалификацияда эканлиги боис Черан ҳужумчи ортида, Миржаҳон Мираҳмадов соф форвард ролида майдонга тушди. Қолган чизиқларда жиддий ўзгаришлар қилинмади.  Рақиб ҳимоячилари шу куни Черанга имконият бермаслик, уни тўпсиз қолдириш пайида бўлишди. Мана шу омил боис аксарият вазиятларда тўп Миржаҳон Мираҳмадовгача Черан орқали етиб бормади. Марказдан ёриб ўтишнинг иложи бўлмади. Демак бундай паллада қанотлар ишга тушиши керак. Амалда ҳам шундай бўлди. Хожимат Эркинов ўзининг қанотидан кескинлик яратишга уриниб кўрди. Айнан Эркинов Мираҳмадовни тўп билан таъминлади. Кўпроқ кучни марказга берган "лочинлар" қанотлардаги бўш зоналарни ёпишга улгуришмади. 



2. Пенальти ҳақида

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида эътиборни тортадиган вазият юзага келди, дея оламиз. Жарима майдончаси ичида Даврон Ҳошимов ва Фарруҳ Сайфиев тўқнашуви бўлди. Шахсий фикрим шуки, Ҳошимов Сайфиевга тегингани йўқ. "Пахтакор" футболчиси гуёки пенальти ишлашга урингандек. Бош ҳакам Акобирхўжа Шукуриллаев "VAR" орқали вазиятни қайта кўриб ўйинни давом эттиришни буюрди.  Лекин иккинчи томони борки, мана бу кадрда Даврон Ҳошимов бироз оёғи билан тегингани кўринмоқда. 



Иккинчи кадрда эса аксинча. 



3. Шаркич ва Драган


Юқорида айтганимдек бу ўйинда "Пахтакор"нинг вингерлари катта саҳнага чиқди. 83 дақиқа ўтиб бораётган пайтда Эркинов захирадан қўшилган Шаркич билан комбинация ташкил қилди.  Шаркич жарима майдончасида ёлғиз қолдирилган Черанга тўпни жуда қулай тарзда узатди ва гол. Славче Войнески жамоага келгач кўп ҳолларда Черанни ҳужумчи позициясига қўяпти ва бу самара келтирмоқда, дейишимиз мумкин. Чунки Шаркич ҳали тўлиқ формада эмас, Миржаҳон Мираҳмадов жамоага мослашяпти. Черанни соф ҳужумчига айлантириш қанотларда фаолликни юзага келтирмоқда. Иккита вингерлар кўпроқ тўпни ердан ёки юқоридан Черанга узатишди. 



Гол бўлган вазиятда "Навбаҳор" ҳимоячилари позицияларини эгаллашда жуда секин ҳаракат қилишди. Марказ бўш қолдирилди.



Юқорида ҳам таъкидладим, қанотда эркинликнинг берилиши якунда қимматга тушиши кутилаётганди ҳисоб. Шаркич олдинга кетаётган Хожиматга тўпни узатди. У тезкорлик билан қадам ташлаб тўпни Шаркичнинг ўзига қайтарди. Оливер Болтабоевни бир ҳаракат билан алдаб тўпни очилаётган Черанга оширди. 



Драган Черан: "Навбаҳор"га урилган голда 95 фоиз ишни Шаркич қилиб берди"


4. Статистика 


Мезбонларнинг ўйин давомида умумий 9 бор дарвозага зарба йўллади, шуларнинг 3таси аниқ борган. Учта зарбадан биттаси гол.  "Навбаҳор"да бу кўрсатгич 5/1. Яъни рақиб дарвозасига 90 минут давомида битта аниқ зарба бера олган. Хавфли ҳужумлар ташкил қилишда ҳам устунлик  "Пахтакор" томонида. 67  - 46.  



5. Мухлислик маданияти 


Ўзим ҳам пайтида мухлис бўлганман. Шу боис уларнинг ўйин давомидаги ҳиссиётларини тўғри қабул қиламан. Мана шу нарса керак ва шарт. Шундоқ ҳам дастлабки турлардаги сокинликдан ҳавотирлар орта бошлаганди.  Ўйинда жамоангизни истаганча қўллаб - қувватланг, майдонни жумбушга келтиринг. Лекин бирозгина маданиятга риоя қилсангиз бас. Бу барча ишқибозларга тегишли. 



Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика