Latest news

21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  0 21:00Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  12 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  6 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  28 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  7 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  6 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  6 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  23 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  6

Тошкент вилояти Болалар лигасида ғолиблар аниқланди News

Тошкент вилояти Болалар лигасида ғолиблар аниқланди

Ўтган ҳафта Тошкент вилояти “Болалар лигаси”да ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Марҳум мураббий – Маҳмуд Раҳимовнинг хотираси учун бир неча йиллардан буён ўтказиб келинаётган мазкур мусобақа ҳар йили вилоятнинг деярли барча ҳудудларини қамраб олади. Одатдагидек, бу йил ҳам жамоалар икки ёш тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришди. Иштирокчилар сони кўп бўлгани боис, гуруҳларга ажратилди. Дастлаб вилоятнинг бир нечта ҳудудларида мусобақанинг гуруҳ босқичи бўлиб ўтди. Август ойида Қизилтоғ шаҳарчасида 6та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда финал йўлланмасига ойдинлик киритишди.

2001-2002 йилларда туғилган болалардан иборат иштироклар ўртасидаги беллашувларда ўз гуруҳларида биринчи бўлган Янгийўл шаҳрининг БЎСМ ва Бекобод туманининг "Металлург" жамоалари финал йўлланмасини қўлга киритишди. Бекобод шаҳри жамоаси "Истиқлол" эса, учинчи ўрин соҳибига айланди.

2003-2004 йилларда туғилган болалардан иборат жамоалар ўртасидаги баҳслардаги натижалар ҳам катталарникидан деярли фарқ қилгани йўқ. Жумладан, "Истиқлол" бу ёш тоифасида ҳам учинчи ўринни ўзиники қилди. Финалга БЎСМ йўл олди, фақат унинг бу сафарги рақиби Олмалиқнинг БФМи бўлади.


Аҳамиятлиси, ҳар иккала ёш тоифасидаги иштирокчилар орасида ҳам Янгийўл тумани жамоалари финалга етиб келди. Шанба куни бўлиб ўтга ҳал қилувчи баҳсларда уларнинг бири мағлубиятга учратган бўлса, иккинчи рақибини йирик ҳисобда “таслим” этди. Финал Ўрта Чирчиқ туманидаги “Аҳмад Яссавий” стадионида бўлиб ўтди. Болалар ҳар бир бўлими 30-дақиқани ташкил қилган ўйинда ғолиб номини аниқлашди. Аввалига кичик гуруҳдагилар майдонга чиқишди. Учрашув юртимизнинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланди. Ўйин қизиқарл кечди. Ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам майдонга фақат ғалаба учун тушганликлари уларнинг юз-кўзидан сезилиб турарди. Гарчи янгийўлликлар ҳам гол уриш учун етарлича имкониятга эга бўлган бўлса-да, бундан фойдалана олишмагани якунда уларга панд берди. Айниқса, ҳали ҳисоб очилмаган вақтда пенальтидан фойдалана олмаган БЎСМ тарбияланувчилари охир-оқибат жазоланишди. Пенальтида БФМ посбони ўз маҳоратини намойиш қилган бўлса, ўтказиб юборилган голда БЎСМ дарвозабони “қовун туширди”. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Иккинчи финал голларга бой тарзда кечди. Аввалига ҳаммаси бир текис кетаётганди. Аммо кетма-кет урилган гол нафақат ўйин тақдирини ҳал қилди, балки бекободлик болаларнинг руҳиятига ҳам салбий таъсир қилди. Натижада гарчи ҳисобни биттага қисқартирган бўлишса-да, ўз дарвозаларидан яна иккита гол олиб чиқишди.



Финалга футболимизнинг бир қатор расмийлари ташриф буюрди. Хусусан, мураббий Шуҳрат Мақсудов 2001-2002 ёш тоифасидаги болаларни кузатиб, иқтидорларни ўз рўйхатига қўшиб қўйган бўлса, терма жамоалар марказининг яна мутахассиси Вячеслав Солохо катталар гуруҳининг финалини диққат билан томоша қилди.

Тақдирлаш маросими одатдагидан фарқли тарзда бошланди. Финал ўйинларига ташриф буюрган тўрт жамоанинг сардорлари марҳум мураббий Маҳмуд Раҳимовнинг сурати остига гулчамбарлар қўйишди. Кейин навбатма-навбат барча ғолиблар тақдирланишди. Ҳакамлардан тортиб, мураббий ва меҳмонларгача тегишли диплом ва совғалар  соҳибига айланишди. Жамоаларга эса, кубок ва медаллар топширилди. Шу тариқа Тошкент вилоятида Болалар лигасининг бу йилги ғолиблари аниқланди.

 



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОЛАЛАР ЛИГАСИ

ФИНАЛ. 2001-2002 ЙИЛЛАР
БЎСМ (Янгийўл) – МЕТАЛЛУРГ (Бекобод) – 5:1 (3:1)
10 сентябрь. “А.Яссавий” стадиони.
Бош ҳакам:
Илҳом Абдулаков.

БЎСМ: Сафар Абдумавлонов, Нозим Маматов, Шоҳруҳ Халиёров, Мурод Қўчқоров, Жавоҳир Содиқов, Шоҳруҳ Нишоналиев, Санжар Қўчқорбоев, Нодир Худоёров, Олим Акбаралиев, Сирож Олимбоев, Фаррух Назаралиев.
Захирадагилар: Шоҳруҳ Усарбоев, Шоҳруҳ Тошпўлатов, Шерзод Норқўзиев, Сардор Орифжонов, Малик Абдумажидов, Убай Баҳромалиев, Шуҳрат Бурхониддинов.
Бош мураббий: К.Ғуломов.

“Металлург”: М.Нарзуллаев, И.Саловатов, Х.Мирзақулов, С.Халилов, У.Расулов, Ғоибназаров, Мавлоқулов, С.Файзуллаев, Ж.Баҳодиров, А.Давлатжонов, Б.Абдуқосимов.
Захирадагилар: Маматқулов, Н.Жўрабоев, С.Эргашев, З.Муродов, Н.Азимов, Ж.Усамбоев, Умаралиев.  
Бош мураббий: М.Холматов.

Голлар: Фаррух Назаралиев, 8 – 1:0. Фаррух Назаралиев, 9 – 2:0. Фаррух Назаралиев, 10 – 3:0. С.Файзуллаев, 18 – 3:1. Олим Акбаралиев, 46 – 4:1. Олим Акбаралиев, 50 – 5:1.

 



2003-2004 ЙИЛЛАР
БФМ (Олмалиқ) – БЎСМ (Янгийўл) – 1:0 (1:0)
10 сентябрь. “А.Яссавий” стадиони.
Бош ҳакам:
Даулетбой Жалимов.

БФМ: Ф.Ҳошимов, И.Бусиков, О.Анваров, Д.Аҳмадалиев, Ш.Абдулхаев, Б.Абдураҳмонов, М.Ёрматов, Д.Эрматов, А.Элбоев, А.Раҳимов, Д.Маматқулов.
Захирадагилар: Э.Холжигитов, И.Умрбоев, С.Абдунабиев, А.Сарибоев, С.Мусабоев, Б.Жумаев, А.Абдулхаев.
Бош мураббий: М.Байдашев.

БЎСМ: Сардор Абдукаримов, Қаҳрамон Орифжонов, Дониёр Ҳакимжонов, Саман Тўрабеков, Шодиёр Абдусатторов, Даврон Икромбоев, Илҳом Йўлдошев, Азамат Исматов, Асад Тошканбоев, Акбар Туйғунов, Абдулла Абдуғаниев.
Захирадагилар: Аброр Аброров, Даврон Зокиржонов, Отабек Абдуғаниев, Умид Абдуғаниев.
Бош мураббий: К.Ғуломов.

Гол: Б.Абдураҳмонов, 12 – 1:0.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика