Latest news

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  6 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

Торган Азар акаси Эден ҳақида маълумот берди News

Торган Азар акаси Эден ҳақида маълумот берди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ва Бельгия терма жамоаси футболчиси Торган Азар Португалия билан Европа чемпионатининг 1/8 финалида (1:0) мушакларидан жароҳат олган Эден Азарнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

"Эден ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бугун эрталаб соат тўққиз яримларда у тиббиёт ходимлари назорати остида спорт залида шуғулланишни бошлади.

У жума куни ўйнашни хоҳлаяпти. Акам жамоага ёрдам беришни, ҳал қилувчи рол ўйнашни хоҳлайди. У таркибга кириш учун ҳамма нарсани қилади. Кўп нарса эртага ёки ҳатто жума куни аниқ бўлади.

Эден жамоа учун муҳим аҳамиятга эга. У тўп билан ўйнаб, ўйинни тинчлантириши ва вазият яратиши мумкин. Португалия билан ўйинда яхши ўйнади: якка курашларга қўрқмасдан кирди ва ҳар бир тўп учун курашди.

Барчамиз унинг Италияга қарши баҳсда иштирок этишига умид қиламиз. Эҳтимол, дунёдаги энг яхши тиббий штаблардан бири иштирокида бунга эришиш мумкин", - деди бельгиялик.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика