Latest news

16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  1 16:30U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  35 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  13 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5

Топлар даврасига хуш келибсан Микел News

Топлар даврасига хуш келибсан Микел

Автоматга қарши камон билан жанг қилиб бўлмайди.


Куни кеча «Арсенал» премьер-лига 12-турида (Қиролича вафоти сабабли қолдирилган ўйин) “Манчестер Сити”га мағлуб бўлди. АПЛ жорий мавсумида Артета бошчилигидаги «тўпчилар» туманли албионнинг барча топ жамоаларини мағлуб этишди, фақатгина амалдаги чемпиондан ташқари. Ўйин олдидан мутахассис ва мухлисларнинг аксарияти «Арсенал»дан ижобий натижа кутишганди, аммо бу сафар ҳам Артета Пепни енга олмади.

Қолдирилган дарс.


Пеп қўл остида мураббийлик сир асрорларини ўрганган Микел Гвардиоланинг қайсидир дарсини ўтказиб юборган ёки унга ҳаммаси ҳам ўргатилмаган. Артета «Арсенал»да йўлга қўйган услуб “Манчестер Сити”ники билан деярли бир хил. Шогирд устозидан ўрганганларига таянган ҳолда «Арсенал»ни АПЛ пешқадамига айлантирганди. Деярли барча ўйинларда иш берган услуб «оригинали»га қарши қўйилганда ожиз қолди. Ўша ўргатилмаган, беркитилган билимлар Артетага етишмади. Кечаги ўйин орқали Гвардиола шогирдига қолдирган дарсларидан бирини қайта ўтиб берди.

Артета топ мураббий.

Миллионлар ўйинида “ғалаба футболчиларники, мағлубият эса мураббийники” деган ибора бор. «Сити» билан ўйинда ҳам шундай бўлди, кучли прессинг остида қолган «Арсенал» ҳимоя вакиллари тўпни оширишда хатоликларга йўл қўйишди. Ўтказиб юборилган уч гол ҳам қўпол хатолар эвазига юзага келди. Ўйиннинг умумий картинасига қарасак Артета жамоаси ҳеч қайси жабҳада рақибидан ортда қолмади. Тўп назорати (64 га 36), дарвозага берилган зарбалар (10 га 9), узатмалар адади ва аниқлиги кўрсаткичлари бўйича рақиб ортда қолдирилди. Бу эса мураббий тузган тактик схемалар иш берганидан далолат. 


Артета аллақачон топ мураббийлар қаторига кириб бўлди. Тажриба, услубан хилма-хиллик, вазиятларга тезкор реакция билдира олиш хусусиятларини ўзида жо қилган мутахассисга «Арсенал»да фақатгина ресурслар танқислиги панд бермоқда. Қишда олинган Троссар ва Жоржинё етарли бўлмаяпти. Шунинг учун ҳам Артетанинг даражасини белгилашда фақатгина натижанинг ўзигагина қараш нотўғри. Ўлчовни эса бошқа бир инсондан олса бўлади. Айни пайтда планетанинг том маънода биринчи рақамли мураббийи бўлиб турган Пеп Гвардиоалани ўз услубида ўйин томонлама махф этишни ҳозирча фақат Микел уддаламоқда. Ишонаманки Артета қураётган футбол Пеп тузиб чиққан услубнинг айниси эмас. Аслида Гвардиоланинг ўзи ҳам голландларнинг тотал футболидан озуқаланган ҳолда ҳозирги даражага чиққан. Катта эҳтимол «тўпчилар» раҳбарияти Артетага керакли футболчиларни олиб бериб турса (Михаил Мудрик) тез орада “Манчестер Сити” каби жамоалар устидан ҳам зафар қучилади. Автоматга қарши камон билан жанг қилиб бўлмайди ёки “иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур” дегани каби. Ҳаммаси шу тақлид давом этса Артета келажакнинг биринчи рақамли мураббийига айланади. Футбол эса бу каби мураббийларнинг борлигидан фақат ютади. Топлар даврасига хуш келибсан Микел

 

Жалолиддин Халилов.  

 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика