Latest news

00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  1 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  17 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  9 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  58 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  14

"Тўпчилар" қон ҳидини олди. Англияда Артетанинг "Арсенали"ни тўхтата оладиган бирор жамоа қолмади News

"Тўпчилар" қон ҳидини олди. Англияда Артетанинг "Арсенали"ни тўхтата оладиган бирор жамоа қолмади

Ҳозирда Англияда Артетанинг "Арсенали"ни тўхтата оладиган бирор жамоа йўқ.

Бироз олдин "Арсенал" АПЛ 19-турида уйда "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди. Шуни аниқ айтишим мумкинки "тўпчилар" ўткан 19 турдаги энг қийин ва муҳим ғалабани тантана қилишди. Роналду кетгач "қизил иблицлар"ни яхлит жамоага айлантирган Тен Хаг Манчестерда ўта мослашувчан ва эгилувчан жамоа тузгани кўриниб турибди. Ўткан турда "Манчестер дербиси"даги ғалаба голланд пишираётган ош маромига етиб қолгани, буёғига рақибларга осон бўлмаслигига ишора қилганди. Хўш, Тен Хаг жамоаси қанчалар кучли? Бу саволга "Арсенал" мисолида жавоб олдик. Хуллас, Эрик бош қотириши лозим бўлган муаммолар ҳали тугамабди. 

Барчаси адолат тарозиси ўлчамлари бўйича кетмоқда.

Энди асосий мавзуга ўтсак. Умуман олганда ҳаммаси адолат тарозиси ўлчамлари бўйича кетмоқда. Пеп Гвардиола қўл остида дийдаси қотган Микел, мана 4 чи мавсум "Арсенал" лойиҳаси устида ишламоқда. Камчиликлар устида ишлай-ишлай, ахири систематик ўйин услуби қурилди, энди навбат титулларга. Артета бир неча йил аввал Пеп билан "Манчестер Сити"да қилган ишини Лондонда ҳам йўлга қўйишни бошлади. Ўртамиёна футболчилардан яхлит жамоа тузди. Синчков мухлислар биладики ҳозирги "Арсенал"да яққол етакчи йўқ, барчаси ўзаро боғламлар эвазига қурилган. Жамоа ҳисобда олдинда борса ҳам, ортда борса ҳам бир хил, белгилаб қўйилган систематик ўйин услубида ҳаракатланаверади. Муваффаққият калити эса бир инсон билан бўғлиқ.

 Харизмаси ўта юқори бўлган Артета кийиниш хонасида ҳам ўта фаол (тарқалган видеолар бунга мисол). Футболчиларни ўзига бўлган ишончини юзага чиқаришда ҳам катта ишлар қилингани кўриниб турибди. Мураббий муаммоларни босқичма-босқич ҳал қилиб борди. Кетишни истаганларга чиқиш эшикларини очиб қўйди (Обамеянг), трансферларда эса максимал фойдага ишлади (Жезус, Зинченко, Партей).  "Реал Мадрид"га керак бўлмай қолган Мартин Эдегорга ишонч билдирди ва уни жамоа сардори қилиб қўйди. Ҳолланд мухлислари бизни маъзур тутишсинлар-у, айни пайтда Норвегиянинг энг кучли футболчиси ким деган савол анчайин муҳокамали. Жамоа асосий таркиб футболчиларининг деярли барчаси ўз терма жамоаларида позитсяларининг биринчи рақамли номинантлари эмас. Шундай футболчилардан енгилмас жамоа қура олиш, бу фақат ва фақат мураббийнинг кўп йиллик меҳнати самараси. Ҳозирда Англияда Артетанинг "Арсенали"ни тўхтата оладиган бирор жамоа йўқ, муҳим футболчиларнинг жароҳат олиши ёки шунга ўхшаш нохуш ҳолатлар юз бермаса 19 йиллик танаффусдан сўнг катта эҳтимол "тўпчилар" яна АПЛда чемпион бўлишади. Ҳозирча ҳаммаси шунга қараб кетмоқда...


Жалолиддин Халилов.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика