Томиясу Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин
04 nov 2022 22:13
News
Томиясу Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин
"Арсенал" ҳимоячиси Такэхиро Томиясу кеча Европа Лигаси доирасидаги "Цюрих" билан ўйинда жароҳат орттириб олгани боис ЖЧни ўтказиб юбориш эҳтимоли мавжуд.
Бу ҳақда журналист Чарльз Уоттс хабар берди.
Яқин кунларда Томиясу чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилади, бу эса жароҳатнинг даражасини кўрсатади. Клуб бу жароҳат футболчини Жаҳон чемпионатида иштирок этишига тўсқинлиук қилишидан хавотирда.
Эслатиб ўтамиз, Томиясу Япония терма жамоаси футболчиси ҳисобланади. Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Осиё қитъаси вакили Германия, Испания ва Коста-Рика каби термалар билан бир гуруҳдан жой олади.
Аввалроқ Япония терма жамоасининг мундиаль учун якуний қайдномасини эътиборингизга ҳавола қилган эдик.
Link :
Source : Football London
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Comments