Томас Тухель ПСЖ спорт директори Леонардодан норози News

Томас Тухель ПСЖ спорт директори Леонардодан норози

ПСЖ устози хафа бўлган.

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель ёзги трансферлар вақтида ўзи сўраган трансферлар амалга ошмаганидан норозилиги маълум бўлди. Немис мутахассиси раҳбариятдан Луис Суарес ҳамда Антонио Рюдигерни жамоага олиб келишни сўраган. Бироқ клуб спорт директори Леонардо бу трансферларга тақиқ қўйган ва розилик бермаган. Шу боисдан Тухель Леонардодан норозилигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес “Барселона”ни тарк этиб, “Атлетико М”га ўтди. Рюдигер эса “Челси”да қолди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика