Latest news

20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  1 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7

Томас Тухель: "Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак" News

Томас Тухель: "Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак"

"Бавария" янги бош мураббийи Томас Тухель таништирув маросимида қуйидаги фикрларни билдирди.

"Бавария" билан шартнома имзолаш мен учун катта шараф. Оливер Кан, Ҳасан Салиҳамижич, Герберт Хайнер ва Ули Хёнессга билдирилган ишонч учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Чет элда узоқ вақт ишлаган бўлсангиз ҳам, "Бавария"нинг аҳамиятини тушунасиз.

Клубнинг ДНКси ғалаба қозонишга чорлайди. "Бавария" ҳақида гап кетганда, ҳар доим ғалаба қозониш ва унга қандай эришиш тушунилади. "Бавария" Европанинг иқтидорли футболчиларини жамлаган энг зўр жамоалардан бири ҳисобланади. Мен бу таркиб билан ишлашни интиқлик билан кутяпман.

Мавсум учун мақсадлар? Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак, шунда биз ҳар учала турнирда ҳам соврин ютиш имкониятига эга бўламиз. Албатта, бу хавф билан бирга келади. Аммо биз босим ва стрессни яхши кўрамиз. Гап вазифага ишончли ёндашиш ҳақида кетмоқда – биз ҳар учала совринга даъвогар бўлишни истаймиз", – деди Тухель "Бавария" матбуот хизматига.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика