Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Токио-2020 да тўп тепишингга ишонасанми? Унда ўзингни синаб кўр! News

Токио-2020 да тўп тепишингга ишонасанми? Унда ўзингни синаб кўр!

Токио-2020 Олимпиадасининг футбол турнирига пухта ҳозирлик кўриш учун ЎФА танлов эълон қилади.

Сир эмаски, 1997 йил ҳамда ундан кейин туғилган футболчилар Япония мезбонлигида ўтадиган Олимпиаданинг футбол турнирида иштирок этиши мумкин. Айни пайтда Токиога бориши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхати эълон қилинган ва улар тайёргарликни давом эттиришяпти. Яхши томони шундаки, Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинларида ҳам мана шу таркибнинг бир қатор аъзолари бор.

Бироқ ЎФА бу билан чекланиб қолмоқчи эмас. Суперлига ўйинлари тўлиқ трансляция қилина бошлагач, чемпионатда тўп сураётган футболчиларни кузатиш ва уларнинг салоҳиятини таҳлил қилиш имконияти пайдо бўлди. Бироқ Про-Лига, Ёшлар Лигаси, U18 чемпионатида, шунингдек, футбол академиялари, мактабларида ҳам бир қатор умидли футболчилар тўп суради.

Шундан келиб чиқиб, Жаҳон Чемпионати вақтида ЎФА комиссияси Токиога бориши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатига кирмаган, бироқ ўзини кўрсата олишига ишончи бор футболчилар ўртасида танлов эълон қилади. Бунда Про-Лига клублари футболчилари, Ёшлар Лигаси вакиллари ўз омадини синаб кўриши мумкин бўлади.

Про-Лига клублари ёзги танаффусни июль ойида ўтказади. Демак, мазкур лига клублари айнан июль ойида синовда бўлиши мумкин. Қолган футболчилар эса Жаҳон Чемпионати вақтида ўз омадини синаб кўриши мумкин.

Мураббийлар штаби ҳамда комиссия вакилларига маъқул келган футболчилар асосий жамоа машғулотларига жалб қилиниши мумкин. Мақсад — футболда фаолиятини давом эттираётган, аммо айрим сабабларга кўра эътибордан четда қолаётган футболчиларга ҳам имконият тақдим этиш. Ажаб эмас, уларнинг орасидан ҳам салоҳиятли футболчилар чиқиб қолса.

Ўзини кўрсатиш истагида бўлган футболчилар media@the-uff.com манзилига ўзлари ҳақларида маълумот юборишлари керак бўлади.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика