Latest news

22:40ЖЧ саралаши. Қатар - КХДР. Асосий таркиблар маълум!  3 22:27Жалолиддин Машарипов Эронга қарши ўйнамайди  18 22:11Гвардиола "Манчестер Сити"га "Атлетик" етакчисини олиб келмоқчи  1 22:00ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси (матнли трансляция)  349 20:52"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун 100 млн тўлашга тайёр  1 20:06Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қирғиз Республикаси йўқотишга учради  7 19:55"Манчестер Сити" "Барселона" етакчисини нишонга олди  5 19:32Ўзбекистон - Қирғизистон. Таркиблар маълум  63 19:23Ўртоқлик ўйини. Тожикистон ўз майдонида Беларусдан жавобсиз 5та тўп қабул қилиб олди  3 19:01ЖЧ саралаши. Жанубий Корея ўз майдонида Ўмонни мағлуб этолмади  11 18:22Япония терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига биринчи бўлиб йўлланма олди  19 18:07"Барселона" бу мавсумда "Камп Ноу"га қайтмайди. Клуб "Монжуик" стадиони учун абонементларни узайтиради  2 17:32ЖЧ саралаши. Япония ўз уйида Баҳрайнни мағлуб этиб, муддатидан аввал мундиалга йўлланмани қўлга киритди  11 17:10Лаутаро Мартинес жароҳат олди  1 16:46ЖЧ саралаши. Австралия ўз уйида Индонезияни йирик ҳисобда таслим этди  4

Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби ҳакамнинг хатоси туфайли ОЧЛни тарк этди News

Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби ҳакамнинг хатоси туфайли ОЧЛни тарк этди

Кеча, 28 январь куни Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф учрашувлари бўлиб ўтди.

Тошкентнинг "Локомотив" клубини мағлуб этган "Истиқлол" гуруҳ босқичига олиб чиқувчи баҳсда Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби меҳмони бўлди. Қўшниларимиз саудияликларга қарши учрашувда рақибларига муносиб қаршилик кўрсатиб, 90-дақиқагача ҳисобни 0:0 кўринишида сақлашга эришишди. Аммо асосий вақтнинг охирида ҳакам томонидан белгиланган шубҳали пенальти Тожикистон клубини ОЧЛни тарк этишга мажбур қилди. Ўйинни бошқарган таиландлик арбитр Сивакорн Пу-Удомнинг қарори учрашув тақдирини ҳал қилди.


ПЕНАЛЬТИ БОРМИДИ?

Ўша вазиятда ҳақиқатдан ҳам фол бор ёки йўқлигини аниқлаш учун лавҳани бир неча бор такроран кўриш лозим. 89-дақиқа бошланди. Белайли стандартдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади.

Тўп жонли девордаги футболчининг оёғига тегиб, одам бўйи баландликка кўтарилди, "Истиқлол" ҳимоячиси Виктор Свежов эса уни қайтаришга ҳаракат қилди. Тўп янада тепароққа кўтарилди ва икки жамоа вакиллари жарима майдончасида тўғри жой танлаш учун курашни бошлашди. Свежов тўп дарвозабон томонга тушаётганини пайқади ва рақиби қаердалигини кўриб, унинг ҳаракатини чеклаш учун танаси билан рақиб жамоа футболчиси йўлини тўсди.



Ҳа, қўл ҳам елка даражасида кўтарилди, аммо икки ўйинчи ўртасидаги "контакт"дан сўнг Ҳуссайн Ал-Могави йиқилди ва қўл юзига теккандек симуляцияни бошлади. Ҳакам эса хуштагини чалди ва чўнтагидан қизил карточкани чиқариб, Виктор Свежовни четлатди ва пенальти белгилади. Аммо бу вазият 90-дақиқада 11 метрлик жарима зарбаси белгилашга арзимасди. "Истиқлол" футболчисининг қўлига эътибор беринг, у рақибининг томоғигача етиб бормаган ва бу зарба эмас эди. Свежовнинг ҳаракатлари фолга эмас, шунчаки рақиб йўлини тўсишга, дарвозабон тўпни ушлаб олиши ёки уриб юбориши учун етарлича жой очишга қаратилганди. Бошқа учрашувларга эътибор қаратсангиз ҳар ўйинда 3-4та шундай вазият бўлади ва одатда реферилар бу йиқилишларга реакция қилмайди.

Тўғри, орқада турган бош ҳакам вазиятни аниқ кўра олмаган бўлиши мумкин, бироқ лайнсмен ҳаммасини кўриб турганди.


TAS-IX эмас



Афсуски, ОЧЛ саралаш учрашувларида ВАР тизимидан фойдаланилмайди. ОФК бу ҳақида жиддий ўйлаб кўришига тўғри келади.

Тожикистонлик футболчиларнинг эътирозлари билан 2 дақиқа ўтди, бироқ рефери қарорини ўзгартирмади ва Муҳаммад Юсуф Белайли 11 метрлик жарима зарбасидан гол уриб, "Ал-Аҳли"ни ОЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиқди. Ҳакамнинг хатоси бўлмаганида учрашув бошқача якунланиши мумкин эди. Баҳсни қайтадан ўтказиб бўлмайди, "Истиқлол" бор эътиборини ОФК Кубогига қаратади. Қўшниларимизга ушбу турнирда омад тилаймиз.

Rating: -66   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика