Latest news

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   4 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Тожикистон хурсанд бўлаверсин. Бизда бошқа режа бор News

Тожикистон хурсанд бўлаверсин. Бизда бошқа режа бор

Александр Мочинов мураббийлик қилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё Чемпионатидан қуруқ қолди. Бу биз учун қўрқинчлими?

Натижа яхши бўлмагани кўриниб турибди. Бу эски раҳбарият олиб борган сиёсатнинг асоратларидан бири, холос. Янгилари футбол ичига эндигина кириб келяпти. Бу биринчидан.

Иккинчидан, ОФК ўсмирлар ва ёшлар футболини етарли даражада ислоҳ қилиши керак. Ўзимнинг шахсий қарашларим билан, унинг ҳозирги аҳволини талаб даражасида деб билмайман. Чунки солиштиришим учун УЕФА бор, улар қандай фаолият олиб бораётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Агар биз у қадар яхши бўлмаган механизмга боғланиб қолаверсак, унинг таъсиридан чиқиб кета олмаймиз. Англияни мисол келтирсам, “вуай-дод” дейдиган кимдир топиляпти. Келинг, Японияни оламиз. Алишер Никимбаевнинг “Championat.asia” сайтига берган интервьюсида яхши бир мисол бор. Биз клубларни лицензиялаш масаласини тартибга сола олмаганмиз ва бунда ОФКга боғланиб қолган жойимиз ҳам бор. Япония эса ўша ОФКсиз ҳам клубларига талабни юқори қўя олади. Шунинг учун, япон футбол клублари ОЧЛ талаблари ҳақида қайғурмайди ҳам, бу нарса улар учун “чепуха”.

Ва албатта, японлар болалар, ўсмирлар, ёшлар футболида ҳам ОФКдан бир бош баландроқ туришга интилади. Улар футболни ўз қаричлари билан ривожлантириб олганларидан сўнг, Япония термалари учун қолган рақиблар ҳам худди ўшандай “чепуха” бўлиши мумкин. Айниқса, катта футболда. Чунки улар ёшлар футболидан бир нарса талаб қилмайди. Масалан, Дилшод Нуралиев жамоаси ёши катта футболчилар эвазига ОЧ финалида японларни ютиб қўйиши мумкин тасодиф эвазига. Бироқ ўша таркибдан барибир Германия ёки Италияда тўп сурадиган футболчи чиқмаслиги ҳам бор гап. Аммо японларда чиқиши катта эҳтимол, тарихда шундай бўлиб келган.

Мен нима демоқчиман? Биз Тожикистонда мағлуб бўлганимиз ҳам шундай. Бизни енгиб қўйган Тожикистон футболчилари яқин 5 йилда Осиёни забт этадиган салоҳиятга эга эмас, деб биламан (адашган бўлсам, қўшнилар учун хурсандман). Бироқ Александр Мочинов қўли остида келажаги бор футболчилар етарли, деб ўзимизни ишонтириб турайлик. Бироқ айримлар айтишяптики, биз 1-2 ёш катта футболчилар билан ўйнайяпмиз, Тожикистонда эса 3-4 ёш катталар бор. Бу албатта тасдиқланмаган маълумотлар, бироқ шундай бўлиб чиқса, на Ўзбекистонда ва на Тожикистонда ажабланиш бўлади, тўғрими?

Демак, 1-2 ёш катталар билан ҳам ютқазиб келяпмизми, яхшиси умуман ёшни “ўқлаш” керак эмас. Йиғиштириш керак мутлақо. Давлат ҳужжатини сохталаштириш жиноят, жиноят бўлганида ҳам уюшган жиноятчилик. Чунки бунда ҳужжатни берувчи, футболчининг ота-онаси ва ўзи, баъзида унинг илк мураббийлари шерик бўлади. Агар биз қонун устуворлигини таъминлаб, мана шундайларни тинимсиз жазоласак, балки бутунлай йўқотмасак ҳам, ҳар холда анча камайтирармиз. Жазо муқаррар бўлса, ажаб эмас, бу иллат йўқолиб ҳам кетар.

Фақат шунда биз бу каби мағлубиятларни оддий қабул қиламиз. Ишонамизки, Тожикистон 3 ёш катта футболчилари билан ютиб қўйди ўзида, кўрамиз, 3 йилдан кейин ким қаерда бўларкин, деб. Масалан, улар ўз жамоаларида юрганида, бизникилар Осиё ёки Европани эгаллаётган бўлармиди, демоқчиман.

Осиёга мослашиб қолиш шарт эмас. Никимбаев яхши мисол келтирди. Охирги марта ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатига чиқа олмаганимизда, таркибда Одил Аҳмедов, Вагиз Галиулин, Вадим Афонин, Лутфулла Тўраев, Камолиддин Мурзоев, Баҳодир Пардаев ва Баҳодир Насимов бўлган. Уларнинг ҳаммаси ўз вақтида легионер бўла олган футболчилар.

Ҳозирча яхшисидан умид қилиш керак. Планкани юқори олсак, насиб бўлса яхшироғига ҳам эришармиз. Осиё Чемпионатига бориб, бир нималик бўлиб қолмаймиз. Чиқа олмадикми, йўқолиб кетмасин таркиб. Ўзимиз бориб, ўйнайлик ўша японлар, корейслар билан. Буни муваффақиятсизлик билиб, қўлни силтаб қўйсак, ҳеч нарсага эришмаймиз, менимча. 

Author :
Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика