Latest news

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  12

Тожикистон термаси Осиё кубогидаги муваффақиятли иштироки учун катта миқдордаги пул мукофотига лойиқ кўрилди! News

Тожикистон термаси Осиё кубогидаги муваффақиятли иштироки учун катта миқдордаги пул мукофотига лойиқ кўрилди!

Иордания терма жамоаси устидан қозониладиган эҳтимолий ғалаба учун ҳам катта мукофот пули кутиб турибди.

Тожикистон миллий жамоаси Осиё кубогида тарихий натижа қайд этмоқда. Терма жамоа ўз тарихидаги биринчи Осиё кубогида чорак финалга йўл олди. Тожикистон Футбол Федерацияси президенти Рустам Эмомали Осиё кубогида муваффақиятли қатнашаётган жамоа аъзоларини пул мукофоти билан тақдирлади. Бу ҳақида Тожикистон Футбол Федерацияси расман маълум қилди.

Федерация баёнотига кўра, Тожикистон терма жамоасига гуруҳдан чиққани учун 300 минг доллар миқдорида мукофот пуллари берилган. Нимчорак финалда БАА устидан қозонилган ғалаба учун эса терма жамоа аъзоларига яна 150 минг доллар мукофот пул тақдим этилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Агарда Тожикистон Иорданияга қарши ўйинда ғалаба қозонадиган бўлса, жамоа аъзолари 200 минг доллар миқдорида мукофот пули олишади. Шундай қилиб, қўшниларимиз ҳозиргача умумий ҳисобда 450 минг доллар мукофот пулини кафолатлаб қўйишган. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоасининг Иорданияга қарши чорак финал учрашуви 2 февраль, Тошкент вақти билан соат 16:30 да ўтказилади.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика