Тожикистон Таиланддаги мусобақа ғолибига айланди News

Тожикистон Таиланддаги мусобақа ғолибига айланди

Таиландда ташкил этилган "Қирол Кубоги" турнири якунланди.

Мусобақанинг финал учрашувида Малайзия ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Муросасиз ўтган баҳснинг асосий вақтида дарвозаларга тўп киритилмади, 0:0. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди ва бунда омад Тожикистон терма жаомасига кулиб боқди. Рустам Ятимов рақибнинг 2та пенальтисини қайтариб жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. 

Таиланд. "Қирол Кубоги". Финал 

МАЛАЙЗИЯ - ТОЖИКИСТОН 0:0 (0:3, пенальтилар сериясида)

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Рустам Ятимов (Тожикистон)


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика