Latest news

13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  1 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   0 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  5 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  7 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  56 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  3 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  4 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  10 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  19 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  5 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  30 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

Тожикистон МТЖ устози Петр Сегрт: "Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ" News

Тожикистон МТЖ устози Петр Сегрт: "Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи хорватиялик Петр Сегрт бугун Гулистонда якунланган футбол бўйича Тожикистон Лига Кубоги якунлари ҳақида фикр билдирди.

Турнир якунига етганидан сўнг Сегрт Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган "Наврўз Кубоги-2022" халқаро турнирига чақирилган 25 нафар футболчи номини эълон қилди.

"Бугун мен “Наврўз Кубоги-2022" халқаро турнирига тайёргарлик кўриш учун 25 нафар футболчидан иборат Тожикистон терма жамоаси таркибини эълон қилдим. Захира рўйхатидан дарвозабон Қурбонали Бобоев ("Истаравшан"), ярим ҳимоячилар Боҳир Сангинбоев ("Эсхата") ва Абдулмўмин Забиров ("Эсхата"), шунингдек, ҳужумчи Абдуҳалил Бўронов ("Равшан") ўрин олган. Асосий рўйхатдаги футболчилардан бири жароҳат олган ёки касал бўлиб қолган тақдирда бу футболчилар терма жамоага чақирилишади.

Тожикистон Лига Кубоги Тожикистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ва ёрдамчиларим учун ҳам жуда қизиқ бўлди. "Хатлон" клубини, шунингдек, мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган "Равшан" (Кулоб) ва "Эсхата" жамоаларини ғалаба билан табриклайман. Турнир давомида кўплаб ўйинларни томоша қилдим. Апрель ойида Саудия Арабистонига сафар қилиб, "Истиқлол"нинг 2022 йилги Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинини томоша қилишни режалаштирганман.

Лига Кубоги муваффақиятли ўтди. Мен ушбу мусобақанинг барча ташкилотчиларига катта мақтовлар айтмоқчиман, чунки ҳамма нарса жуда яхши ташкил этилган. Барча футболчиларга ҳам қойил қолдим. Улар қийин об-ҳаво шароитида ўйнашди. Қолаверса, майдонлар футболчиларга ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқаришга имкон бермади, аммо улар майдонда бор кучларини беришди.

Майдондан ташқари Олий лига мураббийлари билан суҳбатлашдим, улар менга маълумот беришди ва Тожикистон футбол маданияти ҳақида ҳам кўп нарсаларни билиб олдим.

Албатта, баъзи клубларнинг тайёргарлик вақти ҳар хил ва бу ҳам айни пайтдаги ҳақиқат. Бироқ апрель ойида Тожикистон чемпионати ва Осиё Чемпионлар Лигаси бошланишидан олдин ҳам Тожикистон терма жамоаси билан илк турниримизни ўтказишимиз керак. 

Энди кўпчилик футболчиларимиз билан биринчи марта учрашаман. Айрим йигитлар Ўзбекистонда терма жамоага қўшилишади.

Яқин ойларда барча футболчиларни Тожикистон чемпионатида кўриш учун кўпроқ вақтимиз бўлади. Айтмоқчиманки, Тожикистон терма жамоасига эшиклар барча футболчилар учун очиқ – бу шунчаки шиор эмас, балки менинг позициям", – деди Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Петр Сегрт.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика