Latest news

18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  2 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  6 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  0 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  0 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  6 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  9 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0 15:46"Футбол олами". Бабаян қуюшқондан чиқди ёхуд 1-тур ҳақида батафсил  0 15:33Про лига янги мавсумига қуръа ташланди: "Металлург" илк турда сафарда, "Ғазалкент" эса уйда ўйнайди   2 15:16Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди  23 14:55Слот АПЛда стандарт вазиятлар билан боғлиқ оммавий тренддан норози  3 14:27Самвел Бабаян бошқарган жамоалар "Қизилқум"га ютқазмаган  3 14:10Суперлига. 3-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  14 13:50Лига Тартиб-интизом қўмитаси илк йиғилишини ўтказди. Қўмитага собиқ мураббий раислик қилмоқда  3 13:23Де Брюйне 4 ойдан кейин "Наполи" машғулотларига қайтди  0

Усмон Тошев: «Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ» News

Усмон Тошев: «Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ»

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдирди.

Кеча Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган қуръада Тожикистон "F" гуруҳидан жой олди. Қўшниларимизга Япония, Қирғизистон, Мьянма ва Мўғулистон терма жамоалари рақиблик қилишади.

- Қуръа жуда қизиқарли бўлди. Кузатдик, ҳаяжонландик, жуда қизиқ бўлди. Бизга яхши гуруҳ тушди. Япониядек кучли жамоа бор, қолганлар билан эса кучимиз деярли тенг. Ҳар бир баҳсда ижобий натижа учун курашамиз. Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ. Барча ЖЧ-2022 саралаши кейинги босқичига чиқишга ҳаракат қилади, шу боис биз яхши тайёрланамиз. Қачон ким билан ўйнашимизни биламиз. Ҳиндистондаги мусобақада КХДРга қарши финал учрашуви 5 сентябрь куни Душанбеда бўладиган Қирғизистонга қарши илк ўйинимизга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради, - дейди Тошев Тожикистон футбол Федерацияси матбуот хизматига. 

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Япония - жуда кучли жамоа эканлигни биламиз, қитъамизнинг энг кучлиларидан бири. Қолган жамоалар ҳам яхши савияда. Гуруҳдошларимизни ўрганишни бошлаб юбордик.

- Гуруҳ тақвими сизга маъқул келдими?
- Биз учун тақвим жуда қулай. Энг узоқ сафар Японияга бўлади ва у кейинги йил июнь ойида бўлади. Унгача тайёргарлик кўриш учун вақтимиз бўлади.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика