Latest news

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  1 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Тоҳир Шамситдинов "Навбаҳор" йиғинида News

Тоҳир Шамситдинов "Навбаҳор" йиғинида

"Навбаҳор" таркибидаги ўзгаришлар давом этмоқда.
Хусусан, бугун “Навбаҳор” йиғинига ўтган мавсумни “Гулистон”да ўтказган ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов қўшилди. Асли Наманган футболи тарбияланувчиси саналган ҳимоячи ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли.

Мавсумлар оралиғидаги вақт давомида ҳам Шамситдинов айнан “шерлар” сафида шуғулланаётганди. 1993 йилнинг 9 февралида туғилган футболчи 2013 йили Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилганди. Ёдингизда бўлса, ёшларимиз кичик мундиалнинг чорак финалида Францияга имкониятни бой бериб ортга қайтишганди. Ҳимоячи “Гулистон” таркибида олий лигада 15 та ўйинда иштирок этганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Жамоа машғулотларида маълум вақт давомида қатнашган “Бунёдкор” ҳимоячиси Камолиддин Тожибоевга ҳам жавоб берилганлигини қўшимча қилиш жоиз. Шунингдек, жамоа аъзолари - Хуршид Хўжаев, Азим Аҳмедовлар эса айни пайтда уйларида даволанишмоқда. Ушбу жараён якунлангач, улар яна машғулотларда қатнашишни бошлашади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика