Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Тоҳир Копадзе: "Фарғонага ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди" News

Тоҳир Копадзе: "Фарғонага ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди"

"Қизилқум" — "Нефтчи" жамоалари учрашувидан сўнг, фарғоналиклар клуб раиси Тоҳир Копадзе журналистлар қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
 — Бугун ўйинда жанговор дуранг қайд этилди, — дея сўз бошлади Тоҳир Копадзе. — Навоийга фақат ғалаба илинжида келгандик. Учрашув давомида жамоамиз бир қатор голли вазиятларни юзага келтиришди. Бироқ имкониятдан унумли фойдаланишда йигитларимизга омад кулиб боқмади.

Агар иккинчи бўлимда Муҳсинжон Убайдуллаев майдондан четлатилмаганда, балки бугун уйга ғалаба билан қайтган бўлармидик?!  Шунга қарамай, сафарда бир очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз.

Меҳмондаги ўйинларда асосан бир ҳужумчи билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Шу боис, Шерзод Ҳакимовни захирадан майдонга туширдик.

"Қизилқум" анча шаклланган, яхши савиядаги легионерларга эга жамоа. Навоийда уларга қарши ўйнаш ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдириши табиий. Ўз мухлислари қаршисида тўп сурганда ҳар қандай жамоада қўшимча куч пайдо бўлади. Бугун жиддий рақибга қарши  нафақат дарвозабонимиз, балки бутун жамоа чиройли футбол намойиш этди.  Ўз навбатида олис Фарғонадан бизни қўллаб-қувватлаш учун Навоийга ташриф буюрган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика