Latest news

22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  2 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  16 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  31

Тоҳир Кападзе: “Тажриба ва маҳорат бобида рақибдан устунлик қилдик” News

Тоҳир Кападзе: “Тажриба ва маҳорат бобида рақибдан устунлик қилдик”

Самарқандда “Регистон” – “Қўқон-1912” баҳси ҳам поёнига етди.
Мезбонлар гарчи биринчи бўлиб, ҳисобни очишга эришган бўлсада, якунда "Қўқон-1912" жамоаси ғалабани илиб кетди.

- Ўйин яхши ўтди - дейди Тоҳир Кападзе. Мухлислар жангавор ўйинга гувоҳ бўлди. Бош ҳакам учрашувнинг дастлабки дақиқаларида дарвозамиз томон пеанльти белгилади. Бу вазиятни 50х50 баҳолайман. Шу тариқа мезбонлар 11 метрдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга эришди. Кейинчалик йигитларимиз ўйинни ўз қўлларига олишга интилди ва яратилган вазиятлардан фойдаланди.

- Очиғини айтганда, тажриба ва маҳорат борасида биз бугун рақибдан устунлик қилдик. Рақиб футболчилари ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Ёш бўлишига қарамай, тиришқоқлик кўрсатди.

- Иккинчи бўлим ўрталарида рақиб посбони майдондан четлатилди. Шундан сўнг мезбонлар 10 киши бўлиб қолди. Ҳисоб эса бизнинг фойдамизга 3:1 кўринишга келгач, “Регистон” футболчилари ўйинни сусайтириб юборгандек туюлди.

- Кейинги турда “Зарафшон-НЦЗ” меҳмони бўламиз. Бугун навоийликлар “Андижон”ни мағлубиятга учратишни уддалабди. Очиғи, андижонликлардан ғалаба кутгандик. Демак, “Зарафшон-НЦЗ” ҳам кучсиз жамоа эмас. Боз устига бу жамоа билан турнир жадвалида ёнма-ён жой эгаллаб турибмиз. Учинчи ўрин учун ўзаро кураш кечмоқда. Бўлажак ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика