Latest news

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  0 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Тоҳир Кападзе: “Шогирдларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди” News

Тоҳир Кападзе: “Шогирдларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди”

Кеча ва бугун биринчи лиганинг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўз олдига кучлилар сафига чиқишни вазифа қилиб қўйган “Қўқон-1912” пайшанба куни ўз майдонида “Чуст-Пахтакор”ни қабул қилди.
Тажриба бобида рақибига нисбатан устунлик қилган қўқонликлар якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионатни муваффақиятли бошлади. Учрашувдан сўнг бош мураббий Тоҳир Кападзе “СА”га ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Учрашув жангавор руҳда ўтди - дея гап бошлади “Қўқон-1912” бош мураббийи. - Чустликлар ҳам жуда яхши жамоа шакллантирганини кўрдик. Биринчи бўлимда майдонда тенг кураш кечди. Ўйиннинг иккинчи қисмида эса жисмоний жиҳатдан ва умуман маҳорат бобида устунлик қилган шогирдларим рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб ғалаба ўз томонимизга оғдира олишди.

- Албатта чемпионатнинг илк ўйинини ғалаба билан бошлаш ҳар доим ёқимли. Назаримда стадионга келган ишқибозлар ҳам зерикиб қолмади ва улар томошабоп баҳсга гувоҳ бўлди. Ҳисоб бундан-да йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Аммо йигитлар айрим вазиятларда имкониятлардан унумли фойдалана олишмади. “Чуст-Пахтакор”да ҳам гол уриш учун битта яхши вазият юзага келганди.

- Ҳимоячиларимизнинг ўйини мени қувонтирмоқда. Мана икки ўйиндирки улар дарвозамизнинг даҳлсиз сақлаб қолишмоқда. Умуман олганда йигитларнинг кўрсатган ўйинидан қониқиш хосил қилдим. Мен жамоамнинг потенциалини юқори баҳолайман. Ўйиндан ўйинга улар янада кучайиб бораверади.

- Чемпионатнинг дастлабки 4-5 турида ҳеч бир жамоанинг имкониятини билиб бўлмайди. Унгача ҳамма кетма-кет ғалабаларга эришиб юқори ўринларга вақтинча чиқиб олади. 5-тур ортда қолганидан сўнг эса кимнинг нимага қодирлиги ойдинлашиб боради.

- Қўқондаги майдонимизни бу йил таъмирдан чиқардик. Бугунги кунга келиб майдон холатини идеал холатда деб бўлмайди. Шунинг учун ҳам комбинацион ўйин кўрсатишимиз қийин бўлди. Лекин майдонни сифатини яхшилаш учун ҳанузгача иш кетмоқда. Унинг талаб даражасида бўлиши учун яна озгина вақт керак бўлади.

- Яна бир қувонарли холат деб “Чуст-Пахтакор”га қарши баҳсда стадионимиз трибунаси мухлислар билан тўлиб-тошди. Клубда ташкилий ишлар ҳам яхши қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишим жоиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика