Latest news

01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси" 0:2 (онлайн ҳисоб)  10 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  4 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Тоҳир Кападзе "Қўқон-1912" менежери этиб тайинланди News

Тоҳир Кападзе "Қўқон-1912" менежери этиб тайинланди

“Қўқон-1912” футбол клубининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими, шаҳар футбол федерацияси президенти А.Абдуллаев, “Қўқон-1912”  футбол клуби вице-президенти Б.Толипов ва жамоанинг барча мураббий ҳамда футболчилари иштирок этишди.

Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими А.Абдуллаев сўз олиб жумладан шундай деди: Ҳурматли мураббий ва футболчилар! Мен бу ерга шаҳар ҳалқи номидан гапириш учун келдим. Қўқон ҳалқи футболни севадиган, ўз жамоаси билан ҳамма жойда фахрланишни истайдиган ҳалқ. Сизлар ўз кўрсатган ўйинларинг билан ҳалқимизни кайфиятини кўтаришларинг лозим эди. Афсуски амалда бунинг акси бўлди. “Навбаҳор” жамоаси билан бўлган ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Муроджон Исмоилов матбуот орқали истеъфо сўради. Исмоиловга барча қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда у кишининг истеъфоларини қабул қилдик.

Ҳурматли футболчилар, биз сизларга ишонамиз. Ҳали ҳам барчасини ўз жойига  қўйишга имкониятларинг бор.Бугундан бошлаб жамоани бош мураббий сифатида  Сергей Ковшов бошқаради. Яна бир мутахасис Тоҳир Кападзе бугундан бошлаб жамоа менеджери лавозимида фаолият юритади. Жамоанинг барча натижаларига Кападзе жавоб беради.

Ҳозирги замонавий футболда менеджер атамаси кўп учрайди. Масалан, “Қизилқум” жамоасини ҳам худди шундай лавозим мавжуд. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда шундай лавозимни жорий этди.



Шаҳар хокими футболчилардан уларга нима халақит бераётгани ва қандай муаммо борлигини сўради. Футболчилардан Ғайрат Ҳасанов, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров, Наврўз Алимов сўз олиб, ўз фикрларини баён қилдилар.

"Бизда барча шароитлар етарли. Муаммо йўқ. Фақат биздан айрим ўйинларда омад юз ўгирди ва руҳий томондан ўзимизга келишимиз қийин бўлди  шекилли. Энди бундан буёғига бўладиган ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз" деб ваъда беришди футболчиларимиз.



Шундан сўнг  жамоа бош мураббийи Сергей Ковшов ҳамда Тоҳир Кападзега сўз берилди.

- Сизларни номингиздан қолган биринчи давранинг 7та ўйини ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинларда биз ўз шижоатимизни, ғайратимизни, спортчига хос бўлган майдондаги курашчанлигимизни кўрсатамиз деб  ҳурматли ҳокимимизга ваъда бераман. Мен асли қўқонликман, Қўқон ҳалқининг қандай футболни севишини яхши биламан. Бугундан бошлаб қаттиқ интизом асосида машғулотларга зўр берамиз. Халқимизга нимага қодир эканлигигингизни кўрсатишингиз шарт, -  деди Тоҳир Кападзе.



Сергей Ковшов ҳам ўз сўзида барча футболчиларни бир тану, бир жон бўлиб бирлашишга, ҳамма бир мушт каби жипс бўлган ҳолда қолган учрашувларда йўқотилган очколар ўрнини тўлдириш учун ҳаракат қилишга чақирди. Ким агар Қўқонда йил сўнгига қадар қолишни истаса марҳамат ўзини кўрсатсин, - деди Сергей Ковшов.

Йиғилиш сўнггида клуб вице-президенти, бош директор Бахтиёр Толипов сўз олиб жумладан шундай деди: Барчангиз юқоридаги гаплардан тўғри хулоса чиқарасиз деган умиддаман. Биз жамоа раҳбарияти номидан бугунгача жамоани бошқарган Мурод Исмоиловга келгуси фоалиятида омад, ўзларига соғлик тилаймиз. Бундан буёғига эса Сергей Ковшовдан, Тоҳир Кападзедан ва сиз футболчилардан ўз ишларингни сидқидилдан бажаришингизни сўраймиз. Намангандаги мағлубият тасодиф эканлигини исботлашингиз шарт. Сизлар чиройли ўйин ва натижани кўрсатиб беринглар, биз сизларга қўлимиздан келган барча шароитни яратиб берамиз.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика