Latest news

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  13 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

Тоҳир Кападзе: "М.Исмоилов мураббийлар штабида фаолиятини давом этади" News

Тоҳир Кападзе: "М.Исмоилов мураббийлар штабида фаолиятини давом этади"

Чемпионатнинг сўнгги турларида жамоани ўйин пайти А.Фёдоров бошқариб келаётгани мутаҳассис ва мухлислар орасида ҳар хил асосли ва асоссиз гапларга туртки бўлиб келаётган эди.

Қисқа таътилдан кейин клубда ўтказилган мажлисда бу масалага ҳам ойдинлик киритилди. “Нефтчи” клуби раиси -  Тоҳир Кападзе  бош мураббий масаласи хақида шундай деди:

ТОҲИР КАПАДЗЕ:  Бош мураббий бўлиш жуда ҳам катта маъсулият ва жавобгарликни талаб қилади. Жамоанинг ўйинига барча клуб аъзолари ўз ҳиссасини қўшгани билан, маълумки, натижага энг аввало бош мураббий жавоб беради. Иккинчи даврадаги 5та ўйиндан 4таси жамоамиз учун мағлубият билан якунланди. Энг авваламбор, бундай натижа раҳбарият ва мухлисларни қониқтирмагани табиий ҳол. Қолаверса, Мурод Исмоилов ҳам соғлиғининг ёмонлашгани боис, учрашувларда тўлақонлик билан иштирок этаолмаётганини иноботга олиб,  ўз хоҳишига кўра бош мураббийлик лавозимидан бўшаш, лекин, жамоада мураббий сифатида ишлашни давом этиши хақида ариза ёзган. Ўзаро келишилган ҳолда Андрей Фёдоров билан ўринларини алмаштиришга қарор қилдик. Яна бир марта таъкидлаб ўтаман, бу қарорга барча томонларнинг розилиги билан келишилди. Биз учун энг муҳими жамоани ўйин пайти мураббийлар штабидан ким бошқариши эмас, балким ғалаба қозонишдир. Шунинг учун ҳам мавсум охиригача бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлиб, А.Фёдоров фаолият кўрсатади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика