Latest news

20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  0 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  3 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  8 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  7 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  5 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  38 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   5 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0

Тоҳир Кападзе: "Абрамовга барча шароитларни яратиб берамиз" News

Тоҳир Кападзе: "Абрамовга барча шароитларни яратиб берамиз"

"Нефтчи" клуби раиси Тоҳир Кападзе янги бош мураббий Вадим Абрамов ҳақида "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.

"Вадим Абрамовни талкиф этиш ташаббуси мендан чиққанди. Вадим карленович билан Ўзбекистон олимпия терма жамоасида уч йил бирга ишлаганмиз. Бундан ташқари, уни инсон ва мураббий сифатида жуда ҳам ҳурмат қиламан. Менга унинг ўйин услуби ёқади. Абрамов Фарғона футболчи учун яхши хизмат қилади. Ундан умидимиз катта. Ушбу мутахассиси жалб этилишида вилоят ҳокимининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

- Биз дастлаб "Нефтчи"ни ҳозирги мураккаб вазиятдан биргалашиб олиб чиқишимиз керак. Сўнгра келаси йилдан ўзгача мақсадлар қўямиз. Биз Абрамовни келажакни ўйлаган ҳолда олиб келдик. Бугунги кундаги вазифа жамоани имкон қадар юқорироққа олиб чиқиш. Қолганини келаси мавсумда гаплашамиз. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, Вадим Карленович шунчаки "Нефтчи"ни сақлаб қолиш мақсадида келгани йўқ. Бу йил жамоани мустаҳкамлаб олсак кейинги йилда катта мақсадлар қўйилади.

Мураббийлар штабида албатта ўзгариш бўлади. Марат Мифтахутдиновни олиб келмоқчимиз. У ҳозирда "Машъал"да ишлаяпти. Абрамов қандай ёрдамчилар кераклигини ўзи танлайди. Биз унинг учун барча шароитларни яратиб берамиз",  - дейди Кападзе.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика