Latest news

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  1 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  261 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Тоғдаги йиғинни якунлаган АГМК "Андижон"ни мағлуб этди News

Тоғдаги йиғинни якунлаган АГМК "Андижон"ни мағлуб этди

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган жамоамиз 30 августдан 4 сентябрга қадар Чимён тоғ ён бағрида жойлашган "Арчазор"да йиғин ўтказди.

Мазкур йиғин давомида жамоамиз мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир меъёрда ушлаб туришга эътибор қаратишди. Бугун қисқа йиғинни якунлаб қайтган жамоамиз Қибрайда Суперлига вакили "Андижон" билан назорат учрашувини ўтказишга ҳам улгурди.

Тоғдаги йиғинда жисмоний ҳолатга эътибор қаратилган бўлса, эндиги вазифа жамоанинг ўйин амалиётини ҳам бир маромда сақлаб туриш лозим. Шу боисдан ҳам бугун назорат беллашувида "Андижон" спарринг рақибга айланди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйинда ҳар иккала жамоа аъзолари ҳужумкор ўйинга эътибор қаратишга уринишди. Биринчи таймда "Андижон" ҳам, жамоамиз ҳам голли вазиятларни яратишга эришишди. "Андижон" футболчилари яратилган вазиятларини голга айлантиришни уддасидан чиқолмаган бўлса, жамоамиз танаффусга қадар рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олди. Дастлаб Сайдулло Раҳматовнинг узатмасидан сўнг Санъат Шихов жарима майдончаси ичидан тўпни тўрга йўллаган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Дилшод Жўраев Мурод Тошматов ривожлантирган ҳужумни голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда эса ҳар иккала жамоа сафида янги 11талик майдонга чиқди. Миржалол Қосимов танаффусдан кейин йиғинда бўлиб турган ёшлар жамоаси аъзолари Шероз Жалолов, Сайдулло Тошпўлатов, Фарҳод Имамов ва Камрон Абдулҳамидов сингари ёш иқтидорли футболчиларга имконият берди. Иккинчи бўлимда жамоалар ижросида бошқа гол урилмади. Шу тариқа жамоамиз мазкур йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида "Андижон" устидан ғалаба қозонди.


Назорат ўйини

4 сентябрь, чоршанба

АГМК - "Андижон" 2:0

Қибрай стадиони.

Бош ҳакам: Вадим Агишев.

Голлар: Санъат Шихов (36), Дилшод Жўраев (43)

АГМК - Суҳроб Султонов (Акбар Тўраев, 30) - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Владислав Касминин, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов - Мурод Тошматов, Шаҳзод Нурматов, Санъат Шихов.


Иккинчи бўлимда ўйнаган таркиб: Акбар Тўраев (Роман Абдулов, 60) - Мирғиёз Сулаймонов, ҒуломҲайдар Гулямов, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Жасур Умаров, Сайдулло Тошпўлатов, Жасур Ҳакимов - Зоҳир Пиримов, Камрон Абдулҳамидов, Фарҳод Имамов.

АГМК навбатдаги назорат ўйинини 8 сентябрь куни Олмалиқда "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз аъзолари Низомиддин Зиёвутдинов, Жасур Яхшибоев Олимпия терма жамоаси йиғинида иштирок этаётгани туфайли жамоамиз машғулотларида қатнашмаяпти. Шунингдек, жамоамиз массажчиси Абдулла Ризбоев эса Миллий жамоа ихтиёрида ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги Фаластинга қарши ўйинга жўнаб кетган. Элгужа Григалашвили, Зафар Полвонов ва Бобур Юлдошев эса микро жароҳатлари туфайли бугунги ўйинда иштирок этишмади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика