Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  8 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Тимур Яфаров бутсаларини михга илди News

Тимур Яфаров бутсаларини михга илди

Жароҳат футболчи билан доимо ёнма-ён юради. Оғир жарохатларга йўлиқиб, яна яшил майдонга қайтишга ўзида куч топа оладиганлар ҳам йўқ эмас.
Аксинча кетма-кет жарохатлар орттириб, муаммолар гирдобига тушиб қоладиган футболчиларнинг айримлари эса шартта бутсаларини михга илишга қарор қабул қилади.

Ана шундай футболчи бу – Тимур Яфаровдир. Эндигина 31 ёшни қарши олган ҳимоячи бошидан оғир жарохатларни ўтказди ва сўнгги пайтларда тўлиқ куч билан машғулотларда иштирок этишга қийналди. Бунгача биринчи лига иштирокчиси собиқ “Оқ-тепа” шарафини ҳимоя қилган Яфаров жамоаси ўз фаолиятини тўхтатгач, ҳеч бир клубда кўриниш бермади. Яқинда Тимурнинг ўзи билан боғланганимизда, футболчилик фаолиятини якунлаганини, бунга кетма-кет жарохатларга йўлиқаётганини асосий сабаб дея қўшимча қилди.

Мухлислар яхши билишса керак, маҳоратли ҳимоячи катта футболга Тошкентнинг “Локомотив” клуби орқали кириб келганди. Сўнгра, “Бунёдкор”да фаолият юритди ва кейинчалик “Андижон”, “Машъал” ва биринчи лигада “Оқ-тепа” учун ўйнайди.

2007 йили олимпия терма жамоамиз сафида бир нечта ўйинларда сардорлик вазифасини бажарган Яфаров миллий терма жамоамиз таркибида битта ўйин ўтказган ва ўз ҳисобига битта гол ёздириюб қўйишга муваффақ бўлганди.

Айни дамда оиласи даврасида бўлган Тимур эндиликда мураббийликка ўтишга харакат қилади. Бунинг учун у махсус курсларда таҳси олмоқчи.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика