Latest news

04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  16 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  7 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  1 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  4 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  4 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  12 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0

Тимур Турдиев: "Бугун омад биз томонда бўлди" News

Тимур Турдиев: "Бугун омад биз томонда бўлди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (0:1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- "Шўртан" яхши жамоа эканини кўрдик. Ёш футболчилардан иборат таркиб яхши ўйин кўрсатди деб айта оламан. Бугун омад биз томонда бўлди. Юзага келган вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда ғалабага эришдик.

"Шўртан" айни дамда қийин вазиятда эканидан хабардормиз. Жамоанинг келажаги бор, улар тез орада бундай вазиятдан чиқиб кетишига умид қиламиз. Ёш футбрлчилар ўйинлар мобайнида шаклланиб боришади. Биринчи давра билан солиштирганда ҳозирги "Шўртан" анча кучайган, жамоада ўсиш бор.

- Бу йилги мавсумда жамоангиз олдига қандай вазифалар қўйилган?


- Насиб бўлса олдиндаги ўйинларда ғалаба қозониб яхши натижаларни кўрсатмоқчимиз. "Арал Самали" Про-лигага бу мавсумдан қўшилди. Ҳозирда жамоага бўлган эътибор жуда яхши. Биз ҳам яратиб берилаётган шароитларни оқлаш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

- Жамоа сафар учрашувларига боришда қандай транспортдан фойдаланмоқда?


- Бизга замонавий автобус ташкил этиб берилган. Ушбу транспортда барча қулайликлар бор ва бизга йўлда қийинчиликлар туғилаётгани йўқ.

- Бугун жамоангиз кам ҳужум ташкил этди, бу режада бор эдими?

- Бугун "Шўртан" жамоасининг имконияиларини билган ҳолда шундай ўйин услуби танладик. Голни стандарт вазиятдан киритдик. Умуман олганда бугунги ўйинга тайёрлаган тактикамиз ўзини оқлади деб айтсак бўлади. "Шўртан" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика