Latest news

07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  8 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  21 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  18 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  3 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  382

Тимур Кападзе: "Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди" News

Тимур Кападзе: "Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди"

Суперлига 5-тур доирасидаги "Металлург" – "Олимпик" (1:4) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Ўйинга тайёргарлик кўриб, "Металлург"ни ўрганиб чиққандик. Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди. "Металлург"га кейинги ўйинларда омад тилайман. Жамоа ёмон эмас. Турнир жадвалидаги ҳозирги вазият "Металлург" учун мос эмас. 

- Саидазамат Мирсаидовда жароҳат бормиди? У эрта алмаштирилди...

- Ҳа, унда озгина жароҳат бор эди. Баъзи вазиятларда унинг жароҳати ҳалал бериб қолди.



- ОТЖ футболчилари учун алоҳида кўрсатмалар беряпсизми?

- Йўқ, бу футбол. Кимнидир асрайман деб балки ўйинга қўймасман, лекин барибир машғулотлар ҳам бор. Барча пешонасида борини кўради. Футболчилар ўзига яхши қарай олса, жароҳатлар бўлмайди.



- Олимпия терма жамоасига номзодларнинг кўпи ўзини яхши кўрсатмоқда. Масалан Абдувоҳид Неъматов, Ҳамидилло Абдунабиев, Иброҳим Ибрагимов, Отабек Жўрақўзиев...

- Бу биринчи навбатда ўзлари учун яхши. Футболчи сифатида обрўси ва нархи ўсади. Яхши ўйнайдиган футболчилар кўп булса яхши. Бу ўз навбатида менга ҳам таркиб масаласида қийинчиликлар туғдиради. Бу борада биз мураббийлар штаби билан бирга хулоса чиқарамиз. Уларнинг ўйини ўзлари ва жамоа учун яхши. ОТЖ учун қай даражада яхши тайёргарлик кўришса, ўйинимиз ҳам яхшироқ бўлади. Бу мен учун ёқимли бошоғриқ.




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика