Latest news

10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  17 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173

Тимур Кападзе: "Вазиятларимиз кўп бўлди, бироқ фойдалана олмадик" News

Тимур Кападзе: "Вазиятларимиз кўп бўлди, бироқ фойдалана олмадик"

"Хоразм"-"Оlympic" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.




"Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик, "Хоразм"нинг ўйинларини кўриб чиққан эдик. Бугунги баҳс қийин бўлишини ҳам билар эдик. Ўйин қийин бўлди. Вазиятларимиз кўп бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Кейин майдон ҳолати ҳам халақит берди. Шунингдек, мухлисларни қўллаб-қувватлаши ҳам таъсир кўрсатди. "Хоразм"да ўз жамоасини қаттиқ қўллаб туришади. Буни аввал келганимда ҳам кўрганман. Вазиятларимизнинг фойдаланганимизда ўйинимиз янада очиларди. Рақиб жамоа аъзолари ҳам охиргача курашишди. Нима бўлган тақдирда ҳам биз учун бу баҳс яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Ҳар бир учрашувдан нимадир олишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ўйинлар орқали ўйинчиларни тажрибаси ошиб бормоқда. Биз булар устида ишламоқдамиз. Болалар яхши ўсмоқда", – Тимур Кападзе.

- Рақиб жамоасида четлатишлар сизнинг режаларингизга қандай таъсир қилди?

- Буни биз кутмаймиз. Футболда қонун-қоида бор. Тўп тўхтагандан сўнг бундай ҳаракат қилинмайди. Футболчилар "Olympic"га қарши ўйнаётганида бироз қўпол ҳаракат қилишмоқда. Бу футболчиларнинг ёши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Чунки ёш футболчилар тўп билан ҳаракат қилиши рақибларга ёқмаётгандир. Битта кўп бўлиб ҳаракат қилиш, ўйинни осонлаштиради деб ўйламайман. Улар битта ҳужумчисиз қолди. Биз бу орқали ҳимояда осонроқ ўйнадик. Менимча, қўпол ҳаракат қилиш жамоага ҳеч қандай фойда олиб келмайди.

- Муҳаммадқодир Раҳимбергановнинг ўйини ҳақида...

- Уни анчадан бери танийман. Яхши ўйинчи, ўйинларида ўсиш бор. Уни бир неча бор терма жамоага ҳам чақириб турганман. Жамоада рақобат кучли, кўп нарса ўзига ҳам боғлиқ. Бугун асосий таркибда ўйнади. Тўғри хатолар ҳам, яхши ҳаракатлари ҳам бўлди. Рақиб ўн киши қолганидан сўнг иккинчи бўлимда тезкор футболчиларни туширдим, улар режани яхши амалга оширишди, аммо натижа бўлмади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика