Latest news

23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  5 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0

Тимур Кападзе: "Туркиядаги шароитлар Ўзбекистонда йўқ" News

Тимур Кападзе: "Туркиядаги шароитлар Ўзбекистонда йўқ"

Айни кунларда Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ҳам Туркияда ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда.

Кеча жамоа Қозоғистоннинг "Турон" жамоасига (2:4) га қарши майдонга тушди. Учрашув якунидан сўнг терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ва тайёргарлик ҳақида қисқача интервью берди.

"Бугунги учрашув ўқув-йиғиндаги тўққизинчи ўйинимиз бўлди. Биз иккита таркиб билан иштирок этмоқдамиз. Ҳар бир футболчи ўйин амалиётига эга бўлди. Бугун Қозоғистоннинг "Турон" жамоасига қарши майдонга тушдик. Ўйин яхши бўлди. Бугунги ўйинда мағлуб бўлдик, бироқ бу анча фойдали ўйин бўлди. Аввалги ўйинларда ғалаба қозонгандик, бугун эса омад етишмади. Умуман олганда йиғин давомида натижа муҳим бўлмайди, асосан футболчиларнинг ҳаракатларини яхшилаш устида ишлаймиз. Бугунги жамоа анча тартибли ҳаракат қилди. Бир нечта хатоларга йўл қўйдик. Анча вақтдан бери шу ердамиз, кўплаб яхши рақибларга қарши майдонга тушдик. Бу баҳслар орқали футболчиларимиз анча ўсмоқда. Бу ўйинларда футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати яхшиланмоқда. Бу ўйинлар орқали мавсумга яхши тайёргарлик кўрмоқдамиз. Насиб қилса, 10 февралда қайтамиз ва мавсумга тайёргарликнинг қолган қисмини Тошкентда давом эттирамиз. Ҳамма футболчиларга ўйнаш имконини бердик, улар ўзларини яхши томондан кўрсатишга ҳаракат қилишди", - деди Тимур Кападзе.  


Жамоа Суперлигага тайёрланаётганини маълум қилдингиз. Бироқ ҳеч қаерда бу жамоа ҳақида маълумот берилмади. Аслида Туркияга Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бўлибми ёки “Олимпик” бўлиб келдингларми?

- Биз бу ерга Ўзбекистон U-21 бўлиб келдик. Бироқ Суперлига жамоаларининг футболчиларини олмасликка қарор қилдик. Уларнинг ўрнига 2003 йилда туғилган бир нечта ёш футболчиларни олиб келишга қарор қилдик. Бу ерда Равшан Ҳайдаров жамоасига даъвогар футболчилар ҳам бор. Уларни шу орқали кўриб олишга қарор қилдик. Суперлига жамоаларининг етакчи футболчиларини чақирмасликка қарор қилдик, улар ўзларининг жамоаларида тўлиқ тайёргарлик олиб боришлари учун.


Агар сизлар Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бўлиб келган бўлсангизлар, унда нега ЎФА матбуот хизмати сизларни ёритмади?

- Балки улар асосий терма жамоа билан банд бўлгандирлар. Тўғрисини айтганда, ОАВда нима ёзишаётганини билмадик, чунки бу ерда ишимиз кўп эди. Ҳар куни икки маҳалдан машғулотлар, теория қилдик. Бу ердаги шароитлар бизга маъқул келди, шунга матбуотда эътибор қаратишга вақтимиз ҳам бўлмади. Биз бор эътиборимизни машғулотларга қаратдик. Агар Ўзбекистонда ўқув-йиғин қилганимизда, бизда бундай имконият бўлмасди. Ҳар куни икки маҳал машғулот қилишга биринчидан майдон йўқ. Кейин қайта тикланиш учун ҳам шароитлар зўр эмас. Шунингдек, халқаро ўртоқлик учрашувларни ўтказмоқдамиз. Бу ерда кўплаб ўйинларда иштирок этиб, анча тажрибага эришдик.



Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика