Latest news

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  0 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Тимур Кападзе: "Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди" News

Тимур Кападзе: "Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди"

"Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Олимпик" устози Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин яхши ўтди, ҳар икки жамоа ҳам ўз режаси билан тушгани кўринди. Биринчи учрашувдан кейин биз ҳам уларни ўргангандик. Ўз навбатида улар ҳам жамоамизни ўрганган бўлиши керак. 

Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, яхши имкониятларимиз бўлди. 

Лекин, афсуски VAR орқали пенальти қўйилди ва гол урилди, пенальти бормиди ёки йўқ? Билмайман. Бу борада саволлар бор. Бизнинг ҳужумимизда эса пенальти берилмади, дарвозабон футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатганди. Бу вазият ўйинни бузди деб ўйлайман. Бундай осон пеналтилар қўйилмайди. 

Қизил карточка ҳақида гапирсак, бундай ҳолат уларда ҳам бўлганди. Ҳакам Турдалиевни кечирди, бизнинг футболчини эса кечирмади. 

Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди. Алам қилаётгани - ўз ўйинимиз сабаб ютқазганимизда ҳам майли эди. Баъзи сабаблар йигитлар рухиятига таъсир қилди.

Ҳакамга катта эътироз йўқ, у ёш ҳакам. VARда эса тажрибали ҳакам ўтирганди. У вазиятни кўриб чиққан ҳолда ҳулоса қилиши керак эди.

- Жасур Жалолиддинов ўтган йили майдон марказида катта ҳажмда иш бажараётганди. Унинг йўқлиги билиниб қолмоқда...

- Жасурнинг ўрни албатта ўзгача. У индивидуал маҳорати эвазига ҳар бир жамоани кучайтира олади. Унинг ўрнидаги бошқа йигитларимиз ҳам ёмон ўйнашаётгани йўқ. Ўйиндан-ўйинга улар кучайиб боришади. Улар яхши ўйнашди. 

Ўйин осон ўтмади, бундай ҳимояни ёриб ўтиш учун индивидуал маҳорат ва бошқа жиҳатлар керак бўлади. Аммо бугун камида битта голлик вазият яратгандик. Афсуски гол ура олмадик ва пенальтидан гол ўтказиб юбордик.




- "Олимпик" рақибдан яхшироқ ўйин кўрсатгандек кўринди. Нима сабабдан футболчиларингиз узоқдан зарба бермай, дарвоза томон ёриб кирмоқчи бўлишди?

- Тўғри айтасиз. Эътибор берган бўлсангиз, бу нарсадан майдонда ўзимнинг ҳам жаҳлим чиқди. Бу тажриба орқали келадиган нарса. Баъзи вазиятларда узоқдан зарба бериш орқали ҳужумни якунлаш мумкин эди.

Зарба бермаса қандай гол уриш мумкин? Ўйин даражаси, ёки бошқа жиҳатлар балки йигитларга таъсир қилгандир. Мавсум энди бошланди. Мамасидиқов ҳам жароҳатдан энди қайтди. 

Баъзи йўқотишларимиз бор - марказий ҳужумчиларимизнинг икки нафарида жароҳат бор. Бугун ёш ҳимоячимиз Беҳруз Жуматовни майдонга туширдик. У ўзини яхши кўрсата олди. У учун хурсандман. Ўйинни бузиб қўймай, яхши ўйнаб берди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика